Ўзбекистон

Ўзбекистон аэропортлари уч ойда қарийб 4 миллион йўловчига хизмат кўрсатди

Жорий йилнинг биринчи чорагида аэропортлар 30 мингдан ортиқ рейсни амалга оширди, асосий улуш халқаро қатновларга тўғри келaди.

Ўзбекистон аэропортлари уч ойда қарийб 4 миллион йўловчига хизмат кўрсатди

 

Uzbekistan Airports 2026 йилнинг январ–март ойларидаги фаолият якунларини эълон қилди. Ҳисобот даврида мамлакат аэропортларида йўловчи ташиш, рейслар сони ҳамда юк айланмаси бўйича барқарор ўсиш қайд этилди.

 

Жорий йилнинг дастлабки уч ойида республика аэропортлари орқали жами 30 859 та рейс амалга оширилган. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 10 фоизга юқори. Шундан 22 885 таси халқаро, 7 974 таси ички рейслар ҳиссасига тўғри келади.

 

Мазкур даврда умумий йўловчилар оқими 3 миллион 987 минг 313 нафарни ташкил этди. Уларнинг 3,32 миллион нафари халқаро, 663,5 минг нафари эса ички йўналишларда сафар қилган. Бу эса 2025 йилнинг биринчи чорагига нисбатан 19 фоизлик ўсишни англатади.

 

Мамлакатнинг энг йирик авиация маркази сифатида Тошкент халқаро аэропорти етакчиликни сақлаб қолмоқда. Ушбу аэропорт орқали 2,56 миллион йўловчи қатнови амалга оширилган ҳамда қарийб 19 минг рейсга хизмат кўрсатилган.

 

Минтақавий аэропортлар орасида йўловчилар сони бўйича қуйидаги кўрсаткичлар қайд этилди:

  • Самарқанд — 376,4 минг йўловчи
  • Урганч — 222 минг йўловчи
  • Наманган — 210,1 минг йўловчи
  • Фарғона — 161,2 минг йўловчи

 

Шунингдек, юк ташиш сегментида ҳам ижобий ўсиш кузатилди. Биринчи чорак давомида аэропортлар орқали 19 783 тонна юк ва почта ташилган бўлиб, бу ўтган йилга нисбатан 14 фоизга кўпдир.

 

Мазкур натижалар Ўзбекистон авиация тармоғининг изчил ривожланаётгани, халқаро йўналишлар тармоғининг кенгаяётгани ва мамлакат ичидаги ҳаракатланишнинг босқичма-босқич ошиб бораётганини тасдиқлайди.

Ўзбекистонда истеъмол товарлари текшируви: 73 номдаги маҳсулотда камчилик топилди

Ўзбекистонда истеъмол товарлари текшируви: 73 номдаги маҳсулотда камчилик топилди

2026 йилнинг саккиз ойида 60 турдаги 558 номдаги маҳсулот лаборатория экспертизасидан ўтказилди.

Тошкентда қизамиқ хавфи ортдими? Расмий муносабат билдирилди

Тошкентда қизамиқ хавфи ортдими? Расмий муносабат билдирилди

Ижтимоий тармоқларда қизамиққа гумон қилинган 290 та ҳолат ва беморлар билан алоқада бўлган 10 мингдан ортиқ шахс рўйхатга олингани ҳақида хабарлар тарқалди.

“Асосий вазифа — эришилган ушбу келишувларни аниқ амалий натижаларга, яъни инвестициялар, замонавий корхоналар ва янги иш ўринларига айлантириш” — Саида Мирзиёева

“Асосий вазифа — эришилган ушбу келишувларни аниқ амалий натижаларга, яъни инвестициялар, замонавий корхоналар ва янги иш ўринларига айлантириш” — Саида Мирзиёева

Америка–Ўзбекистон ишбилармонлик ва инвестиция кенгашининг йиғилиши бўлиб ўтди.

Газсиз қоладиган манзиллар: 20 октябрь куни таъминот вақтинча тўхтатилади

Газсиз қоладиган манзиллар: 20 октябрь куни таъминот вақтинча тўхтатилади

Соат 09:00 дан 18:00 гача йирик газ қувурида таъмирлаш ишлари олиб борилади.

Шар сабаб электр узилди: тўртта туман электрсиз қолди

Шар сабаб электр узилди: тўртта туман электрсиз қолди

Барча истеъмолчиларга электр энергияси етказиб бериш 33 дақиқада тўлиқ тикланди.

Сержио Гор “Дўстлик” ордени билан мукофотланди

Сержио Гор “Дўстлик” ордени билан мукофотланди

Фармонда унинг инвестицияларни жалб қилиш, савдо-иқтисодий алоқаларни кенгайтириш ва қўшма лойиҳаларни илгари суришдаги хизматлари эътироф этилган.

Марко Рубио “Буюк хизматлари учун” ордени билан мукофотланди

Марко Рубио “Буюк хизматлари учун” ордени билан мукофотланди

АҚШ Давлат котиби ушбу орден билан Ўзбекистон ва АҚШ ҳамкорлигини ривожлантиришдаги хизматлари учун тақдирланди.

Президент Шавкат Мирзиёев АҚШ Давлат котиби Марко Рубио билан учрашди

Президент Шавкат Мирзиёев АҚШ Давлат котиби Марко Рубио билан учрашди

Ўзбекистон Президенти ва АҚШ Давлат котиби стратегик шерикликни янада ривожлантиришнинг устувор йўналишларини муҳокама қилди.