Ўзбекистон

Ўзбекистонда қалбаки алкоголь ва тамаки маҳсулотлари хавфи ҳақида огоҳлантириш берилди

Ҳудудларда яроқлилик муддати ўтган, қалбаки алкоголь ва тамаки маҳсулотларини ноқонуний муомалага киритиш ҳолатлари аниқланмоқда.

Ўзбекистонда қалбаки алкоголь ва тамаки маҳсулотлари хавфи ҳақида огоҳлантириш берилди

Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш инспекцияси аҳоли ва тадбиркорларни сифатсиз ҳамда саломатлик учун хавфли маҳсулотлардан эҳтиёт бўлишга чақирди.

 

 

Маълум қилинишича, оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда бу борада бир неча бор огоҳлантиришлар берилишига қарамай, ҳудудларда яроқлилик муддати ўтган, шунингдек, қалбаки алкоголь ва тамаки маҳсулотларини ноқонуний муомалага киритиш ҳолатлари ҳали ҳам учраб турибди.

 

Инспекция бундай маҳсулотларни аниқлашда қатор муҳим жиҳатларга эътибор қаратиш зарурлигини таъкидламоқда. Хусусан, харид вақтида маҳсулотда акциз маркаси мавжудлиги, рақамли маркировка бор-йўқлиги, яроқлилик муддати ҳамда ишлаб чиқарилган сана (кун, ой, йил) кўрсатилганига алоҳида аҳамият бериш лозим.

 

Шунингдек, маҳсулотларда 21 ёшга тўлмаган шахсларга истеъмол қилиш тақиқлангани ҳақидаги ёзувлар ва тиббий огоҳлантириш белгилари аниқ ҳамда равшан бўлиши шарт.

 

Идора фуқаролардан шубҳали ҳолатларга дуч келганда Инспекциянинг ишонч рақами — 71 202 86 90 орқали мурожаат қилишни сўради.

 

Таъкидланишича, бундай ҳолатларга бефарқ бўлмаслик аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш, шунингдек, ноқонуний ишлаб чиқариш ва яширин иқтисодиётга қарши курашишда муҳим аҳамият касб этади.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Ўзбекистонда қалбаки алкоголь ва тамаки маҳсулотлари хавфи ҳақида огоҳлантириш берилди | Zamon.uz