Ўзбекистон

Ўзбекистонда алкоголь маҳсулотлари яна нақд пулда сотилади

Савдо-саноат палатасида ўтказилган очиқ мулоқотда тадбиркор алкоголь маҳсулотларини сотишда хорижлик мижозлар билан муаммолар юзага келаётганини айтган.

Ўзбекистонда алкоголь маҳсулотлари яна нақд пулда сотилади

Яқин кунларда умумий овқатланиш корхоналарида алкоголь маҳсулотларини нақд пул шаклида ҳам сотиб олиш имконияти қайта йўлга қўйилиши кутилмоқда. Бу ҳақда 21 апрель куни Ўзбекистон Савдо-саноат палатасида ўтказилган очиқ мулоқотда Солиқ қўмитаси раиси Фаррух Пўлатов маълум қилди.

 

Очиқ мулоқотдан олинган видеолавҳада тадбиркорлар алкоголь маҳсулотларини сотишда хорижлик мижозлар билан боғлиқ айрим муаммолар юзага келаётганини билдирган.

 

Шундан сўнг, Солиқ қўмитаси раҳбари бу масала бўйича ишлар олиб борилаётганини, яқин кунларда муаммо ҳал этилишини таъкидлаган.

 

“Бу бизнинг айбимиз. Бу бўйича ишлаяпмиз, яқин кунларда ечим берамиз. Албатта, буни тўғрилаб берамиз”, — деган Фаррух Пўлатов.

 

Унинг қўшимча қилишича, тегишли тартибга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича ҳужжат лойиҳаси ишлаб чиқилган бўлиб, ҳозирда манфаатдор идоралар билан келишув жараёни давом этмоқда.

 

Шунингдек, учрашувда мамлакатга ташриф буюраётган туристлар учун қулай шароит яратиш мақсадида меҳмонхоналарда туристлик йиғимни нақд пул шаклида ҳам қабул қилиш имконияти йўлга қўйилгани қайд этилди.

 

Маълумотларга кўра, ушбу масала Савдо-саноат палатаси томонидан солиқ маслаҳатчилари, аудиторлар ва бухгалтерлар иштирокидаги очиқ мулоқотда ҳам муҳокама қилинган.

 

Президент Шавкат Мирзиёев томонидан 2025 йил 10 декабрда имзоланган “Нақд пулсиз ҳисоб-китобларни оммалаштириш ва яширин иқтисодиёт улушини қисқартиришга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармон 2026 йил 1 апрелдан кучга кирган.

 

Унга кўра, айрим товар ва хизматлар учун тўловлар фақат банк карталари ёки электрон тўлов тизимлари орқали амалга оширилиши белгиланган. Жумладан:

 

  • давлат хизматлари;

 

  • электр энергияси, табиий газ ва ичимлик суви тўловлари;

 

  • алкоголь ва тамаки маҳсулотлари;

 

  • ёқилғи қуйиш шохобчалари орқали нефть-газ маҳсулотлари ва электр транспортларини қувватлаш хизматлари;

 

  • қиймати 25 млн сўмдан юқори бўлган товар ва хизматлар;

 

  • кўчмас мулк ҳамда айрим транспорт воситаларининг олди-сотдиси.

 

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.