Ўзбекистон

“Кимёвий профилактика тадбирлари амалга оширилмоқда”

Санепидқўмита болалар орасида менингит касаллиги авж олгани ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди.

“Кимёвий профилактика тадбирлари амалга оширилмоқда”

2026 йилда Ўзбекистонда аҳоли орасида менингококк инфекцияси билан боғлиқ ҳолатлар ортгани муносабати билан касаллик тарқалишининг олдини олиш бўйича қўшимча чоралар кўрилмоқда. Бу ҳақда Санепидқўмита ахборот хизмати хабар берди.

 

Маълум қилинишича, болалар орасида ушбу инфекция кенг тарқалишини олдини олиш мақсадида 8024 доза вакцина харид қилиниб, беморлар билан мулоқотда бўлган 4862 нафар фуқаролар эмлаш билан қамраб олинди.  Вакцина билан эмлашга тиббий монелиги бўлган  беморлар билан мулоқотда фуқаролар шифокорлар назоратида кимёвий профилактика тадбирлари амалга оширилмоқда.

 

Ўзбекистонда 2026 йилнинг 1-чорагида 174 та менингококк ҳолати рўйхатга олинган бўлиб шундан 168 нафари 14 ёшгача бўлган болаларни ташкил қилмоқда. Касаллик динамикасига кўра, апрель ойида март ойига нисбатан 14 фоизга камайганлиги кузатилмоқда.

 

Менингит — бу бош ва орқа мия пардаларининг яллиғланиши бўлиб, кўпинча бактерия ёки вируслар сабабли юзага келади ва тез ривожланиши билан хавфлидир.

 

Профилактика чораси сифатида аҳолига ўз вақтида эмланиш, шахсий гигиена қоидаларига риоя қилиш, касаллик аломатлари кузатилганда дарҳол шифокорга мурожаат қилиш ҳамда жамоат жойларида эҳтиёт чораларини кўриш тавсия этилмоқда.

 

Шунингдек, “Ҳаж” ва “Умра” зиёратига бораётган фуқароларга сафар олдидан менингококк инфекциясига қарши эмланиш, сафардан қайтгандан сўнг эса оммавий тадбирларда иштирок этишни вақтинча чеклаш тавсия қилинган.

custom img

Германия Россияни Европа хавфсизлигига асосий таҳдид сифатида кўрмоқда

Бундесвер мамлакат тарихида илк бор ҳарбий стратегия ва қуролли кучларни ривожлантириш концепциясини қабул қилди.

custom img

Эрон Ҳормуз бўғозидан ўтаётган кемалардан тўлов ундиришни бошлади

Кемалардан ундирилган бож тўловлари ҳисобидан олинган илк даромад мамлакат Марказий банки ҳисобига ўтказилди.

custom img

Жомбой туман ИИБ собиқ бошлиғи жиноий жазога тортилди

3 йилга яқин Жомбой туман ИИБни бошқарган Ўктам Холиқов судланди. У тумандаги фаолияти давомида мансаб ваколатларини суиистеъмол қилган. Хусусан, чорвачи аёлдан қарийиб 100 млн сўмга 6 бош қорамол сотиб олиб, унинг пулини бермай юрган. Аёл пул маблағининг бир қисмини суд орқали олган.

custom img

Ўзбекистонда уй-жойга муҳтож ёш оилаларга ипотека кредитлари берилади

Ипотека кредитлари бўйича ҳисобланган фоиз тўловларининг Марказий банк асосий ставкасидан юқори қисми давлат бюджети ҳисобидан қопланади.

custom img

Ўзбекистонда коммунал хизматлар бўйича қарзларни ундириш тартиби соддалаштирилди

Шунингдек, бир қатор қарздорликлар учун фуқаролар банк ҳисобларидан маблағ ечиб олиш тақиқланди, аммо иш ҳақи ва пенсиядан ундириш сақлаб қолинди.

custom img

Нукусда халқаро форум бўлиб ўтмоқда

Қорақалпоғистоннинг туризм салоҳиятини кашф қилиш ва уни дунёга таниш учун Нукусда Destination Karakalpakstan — 2026 форуми бошланди.

custom img

Қашқадарёда Медиа ҳафталикнинг учинчи куни бўлиб ўтди

Тадбир давомида иштирокчилар фақат тингловчи сифатида эмас, балки фаол баҳс-мунозара иштирокчиси сифатида қатнашди.

custom img

Сўхда фуқаро ИИО ходимлари сабабли вафот этдими?

Ижтимоий тармоқларда тарқалаётган хабарларга ойдинлик киритилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"