Жаҳон

Россияда миллиардерлар сони ва уларнинг бойлиги рекорд даражага етди

Миллиардерларнинг умумий бойлиги 696,5 миллиард долларни ташкил этиб, тарихий максимумга чиққан.

Россияда миллиардерлар сони ва уларнинг бойлиги рекорд даражага етди

Россияда доллар миллиардерлари сони ва уларнинг умумий бойлиги бўйича янги рекорд қайд этилди. Бу ҳақда Forbes журналининг рус нашри томонидан 2026 йил учун тузилган рейтингда маълум қилинди, дея хабар бермоқда DW.

 

Рейтингга кўра, мамлакатда доллар миллиардерлари сони Украина уруши бошлангандан кейин 26 фоизга ошиб, 155 нафарга етган. 2021 йилда эса уларнинг сони 123 нафарни ташкил этган.

 

Миллиардерларнинг умумий бойлиги 696,5 миллиард долларни ташкил этиб, тарихий максимумга чиққан. Қайд этилишича, уруш ва халқаро санкцияларга қарамай, бу кўрсаткич бир йил ичида 11 фоизга ошган.

 

Жорий йилги рейтингда “Северстал” компанияси раҳбари Алексей Мордашов ва унинг оиласи 37 миллиард доллар бойлик билан биринчи ўринни эгаллаган. Forbes маълумотига кўра, бу Россия тарихида илк бор бир шахснинг бойлиги 30 миллиард доллардан ошган ҳолатдир.

 

Иккинчи ўринда “Норникел” раҳбари Владимир Потанин (29,7 миллиард доллар), учинчи ўринда эса “Лукойл” асосчиси Вагит Алекперов (29,5 миллиард доллар) жойлашган.

 

Топ-10 рўйхатидан Леонид Михелсон, Сулайман Керимов, Владимир Лисин, Геннади Тимченко, Андрей Мелниченко, Михаил Фридман ҳамда Алишер Усмонов ҳам ўрин олган.

 

Шунингдек, мамлакатдаги энг бой аёл сифатида Татяна Ким қайд этилган бўлиб, у 8,1 миллиард доллар бойлик билан рейтингда 23-ўринни эгаллаган.

custom img

Трамп Макка келишувини Яқин Шарқнинг бирлашуви деб атади

АҚШ президенти мазкур битим минтақа давлатларининг ўзини ҳимоя қилиш имкониятларини кучайтиришини таъкидлаган.

custom img

Жанубий Корея ва АҚШ қўшма ҳарбий машғулотларни бошлади

Маневрларда Жанубий Кореянинг қарийб 18 минг ҳарбий хизматчиси қатнашмоқда.

custom img

“Исроил минтақадаги урушларнинг асосий ҳаракатлантирувчи кучи” – Эрдўған

Туркия президенти Анқара тинчликка таҳдид қилинадиган ҳолатда урушдан қочмаслигини билдириб, Исроилнинг Ғазо ва Ливандаги ҳарбий амалиётларини кескин танқид қилди.

custom img

АҚШ Эронга қарши ядровий қурол ишлатиши мумкин

Собиқ конгрессмен АҚШ Эронга қарши ядровий қурол қўллаш эҳтимолини муҳокама қилаётганини маълум қилди.

custom img

Эрон АҚШ аскарларини қўлга олган ёки ўлдирганлар учун мукофот белгилади

Аёллар учун мукофот миқдори икки баравар бўлиши айтилди.

custom img

Исроил армияси “Ҳизбуллоҳ”нинг юқори мартабали қўмондони йўқ қилинганини маълум қилди

IDF қўмондоннинг Исроил ҳарбийларига қарши ҳужумларни, жумладан, дрон ҳужумларини тайёрлашда иштирок этганини билдирди.

custom img

Венгрияда полшалик сайёҳлар автобуси ағдарилиб, 12 киши ҳалок бўлди

Полиция ҳайдовчи ухлаб қолган бўлиши мумкинлигини билдирган. Ҳайдовчи ҳибсга олинган.

custom img

Украина Россияга юзлаб дронлар билан ҳужум қилди: Wildberries омборида ёнғин чиқди

Ҳужум оқибатида 6 киши ҳалок бўлди. Москва ва бошқа ҳудудлардаги айрим аэропортлар фаолияти чекланди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"