Ўзбекистон

Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманидаги вазиятлар маркази билан танишди

Президент ушбу янги тизимни пойтахтнинг қолган туманларида ҳам жорий этишга топшириқ берди.

Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманидаги вазиятлар маркази билан танишди

Президент Шавкат Мирзиёев 23 апрель куни Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек тумани ҳокимлигига ташриф буюриб, у ердаги вазиятлар маркази билан ҳам танишди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

 

 

Қайд этилишича, давлат раҳбари дастлаб ҳокимлик биноси ёнидаги Салар канали устига қурилган кўприкни бориб кўрди, ҳудуддаги кўкаламзорлаштириш ишларини кўздан кечирди ва шу ерда кўчат экди.

 

 

Шундан сўнг туман ҳокимлиги биносида яратилган шарт-шароитлар билан танишди.

 

 

Маълумотларга кўра, Президент 1992-1996 йилларда Мирзо Улуғбек тумани ҳокими лавозимида фаолият юритиб, ҳудудни ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан ривожлантиришга катта ҳисса қўшди. Ҳокимлик биносида давлат раҳбари ҳоким бўлиб ишлаган даврдаги қиёфада қайта тикланган хизмат кабинети ва хизмат автомобили кўрсатилди. Давлат раҳбари ҳокимлиги пайтида қабул қилган энг муҳим қарорлар кўргазмага қўйилган. Танишув чоғида Президент ўша вақтдаги фаолиятидан хотиралари билан бўлишди.

 

 

Шу пайтгача Мирзо Улуғбек туманида жамоат хавфсизлиги, транспорт, ижтимоий ёрдам, коммунал, молия ва банк каби 30 та ташкилот ўз йўналиши бўйича алоҳида-алоҳида, тарқоқ ҳолда ишлаётган эди. Ягона тизим йўқлиги аҳоли мурожаатини тезкорлик билан ҳал қилишга катта тўсиқ бўлаётган, ортиқча вақт ва сарсонгарчиликка сабаб бўларди.

 

 

Ҳозир ҳокимликда вазиятлар маркази ташкил этилиб, сунъий интеллект асосида таҳлил қилиш, муаммоларни тезкор аниқлаш ва ҳал этиш бўйича “Ақлли туман” платформаси ишлаб чиқилди. Тумандаги барча маҳалла вакиллари билан онлайн мулоқот қилиш, вазиятдан доимо хабардор бўлиш имконияти яратилган.

 

 

Бу ерда ижтимоий ва коммунал муаммолар мониторинг қилинади, аҳоли мурожаатлари ижроси назоратга олинади, фавқулодда ҳолатларда тегишли хизматлар фаолияти тезкор бошқарилади ва мувофиқлаштирилади.

 

Платформа таркибидаги “Хавфсиз туман” тизими ҳуқуқбузарликларни мониторинг қилиш ва жамоат хавфсизлигини таъминлашга хизмат қилади. Тадбиркорлик субъектларининг рақамли харитаси сунъий интеллект таҳлили асосида солиқ тушумларини прогноз қилиш ва уларнинг йиғилувчанлигини таъминлашга қаратилган. “АИ Давомат” тизими эса мактабларда сабабсиз дарс қолдириш ҳолатларини бартараф этиш, вояга етмаганлар ўртасида назоратсизликнинг олдини олишда муҳим аҳамият касб этади.

 

 

Бундай платформалар Чилонзор, Шайхонтоҳур ва Олмазор туманларида ҳам ишга туширилди.

 

 

Шавкат Мирзиёев вазиятлар маркази фаолияти билан танишиб, ушбу янги тизимни пойтахтнинг қолган туманларида ҳам жорий этишга топшириқ берди. Барча вилоят ҳокимлари, прокурорлари, ички ишлар, хавфсизлик ва солиқ идоралари раҳбарлари Мирзо Улуғбек туманига келиб, ушбу янги тизимни ўрганиши зарурлиги кўрсатиб ўтилди.

Комил Алламжонов АҚШ Президентининг махсус ёрдамчиси билан учрашди

Комил Алламжонов АҚШ Президентининг махсус ёрдамчиси билан учрашди

Қатор муҳим тадбирларни ўтказиш билан боғлиқ ташкилий масалалар муҳокама қилинди.

Саида Мирзиёева “Henderson Land Group” бошқаруви раиси билан учрашув ўтказди

Саида Мирзиёева “Henderson Land Group” бошқаруви раиси билан учрашув ўтказди

Учрашувда энергетика, инфратузилма ва таълим соҳаларидаги ҳамкорлик муҳокама қилинди.

Тошкентда автобуслар учун алоҳида йўлаклар: 17,9 кмни ташкил этади

Тошкентда автобуслар учун алоҳида йўлаклар: 17,9 кмни ташкил этади

Лойиҳанинг дастлабки қиймати 6,5 миллиард сўмга баҳоланмоқда.

Президент Шавкат Мирзиёев ACWA компанияси бошқаруви раисини қабул қилди

Президент Шавкат Мирзиёев ACWA компанияси бошқаруви раисини қабул қилди

Саудия Арабистони иштирокидаги йирик инвестиция лойиҳаларининг бориши кўриб чиқилди.

Мактабдаги қизлар жанжали: директор ўринбосарига ҳайфсан берилди

Мактабдаги қизлар жанжали: директор ўринбосарига ҳайфсан берилди

Шунингдек, синф раҳбарларига қатъий огоҳлантириш билдирилган.

2 200 мегаваттлик 6 та лойиҳа: қуёш ва шамол станциялари очиқ танловга чиқарилади

2 200 мегаваттлик 6 та лойиҳа: қуёш ва шамол станциялари очиқ танловга чиқарилади

Янги энергетика лойиҳалари ҳудудларнинг электр энергиясига бўлган эҳтиёжидан келиб чиқиб режалаштирилади.

Автобус ҳаракати давомида ёнғин содир бўлдими? Расмий муносабат билдирилди

Автобус ҳаракати давомида ёнғин содир бўлдими? Расмий муносабат билдирилди

Ҳодисадан сўнг автобус йўналишдан чиқарилиб, автобус саройига қайтарилган.

Энергетика тараққиётнинг юраги: Ўзбекистонда энергетика лойиҳалари амалга оширилади

Энергетика тараққиётнинг юраги: Ўзбекистонда энергетика лойиҳалари амалга оширилади

Умумий қиймати 4,7 миллиард долларлик олтита энергетика лойиҳаси бўйича битимлар имзоланди.