Ўзбекистон

Термиз давлат университетида спорт соҳасидаги илғор тажрибани ўрганиш бўйича семинар бўлиб ўтди

Семинар доирасида “Соғлом ҳаёт учун ўн минг қадам” юриш марафони ҳамда талаба-қизлар ўртасида “Вазир кубоги” мусобақасига старт берилди.

Термиз давлат университетида спорт соҳасидаги илғор тажрибани ўрганиш бўйича семинар бўлиб ўтди

22 апрель куни Термиз давлат университетида Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳамда Спорт вазирлиги ҳамкорлигида ташкил этилган ўқув-амалий семинар ва спорт ҳафталигига старт берилди. Мазкур тадбир олий таълим ташкилотлари раҳбарлари учун амалий тажриба алмашиш, спорт соҳасидаги ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ҳамда илғор моделларни оммалаштиришга қаратилган.

 

Тадбирда Олий таълим, фан ва инновациялар вазири Қўнғиротбой Шарипов, Спорт вазири Адҳам Икрамов ҳамда Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов, иштирок этиб, жисмоний тарбия ва спортни олий таълим тизими билан уйғунлаштириш, талабалар ўртасида соғлом турмуш тарзини қарор топтириш бугунги куннинг устувор вазифаларидан бири эканини алоҳида таъкидладилар.

 

Мазкур семинар 2026 йил 7 апрель куни Президент раислигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида ташкил этилгани билан аҳамиятлидир.

 

Тадбир доирасида олий таълим муассасалари раҳбарлари иштирокида “Соғлом ҳаёт учун ўн минг қадам” шиори остида оммавий юриш марафони ташкил этилди. Бу ташаббус раҳбарларнинг шахсий намунаси орқали ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишга хизмат қилади.

 

Семинарнинг асосий қисми Термиз давлат университетининг жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги илғор тажрибасини ўрганишга бағишланди. Университет ҳудудида бугунги кунда 18 та спорт иншооти фаолият юритмоқда. Жумладан, 6 та ёпиқ ва 12 та очиқ спорт майдонлари орқали талабалар учун кенг имкониятлар яратилган.

 

Сўнгги йилларда мазкур соҳани ривожлантиришга катта эътибор қаратилмоқда. Хусусан, 2025 йилда спорт инфратузилмасини янгилаш ва модернизация қилиш ишларига 4,7 миллиард сўм маблағ йўналтирилди. Шу билан бирга, спорт клублари фаолиятини қўллаб-қувватлаш учун 3,2 миллиард сўм ажратилди.

 

Натижада университетда профессионал футбол, футзал, гандбол ва волейбол жамоалари шакллантирилиб, миллий ва халқаро мусобақаларда муваффақиятли иштирок этмоқда. Талабалар 2025 йил давомида жами 309 та медални қўлга киритиб, университетнинг республика миқёсидаги нуфузини янада оширишга ҳисса қўшди.

 

Тадбир доирасида талаба-қизлар ўртасида футбол бўйича “Вазир кубоги” мусобақасига ҳам старт берилди. Унда мамлакатимизнинг турли ҳудудларидан келган 14 та жамоа иштирок этмоқда. Мазкур мусобақа хотин-қизларни спортга кенг жалб этиш, уларнинг жисмоний фаоллигини ошириш ва ёшлар ўртасида соғлом рақобат муҳитини шакллантиришга хизмат қилади.

 

Семинар иштирокчилари университетда ташкил этилган спорт клублари, замонавий инфратузилма, шунингдек, спорт тиббиёти ва машғулот жараёнлари билан бевосита танишмоқда. Бу эса олий таълим тизимида спортни ривожлантириш бўйича амалий ва самарали механизмларни шакллантиришга замин яратади.

Шу билан бирга, университетда хорижий мутахассислар иштирокида машғулотлар йўлга қўйилган бўлиб, бу таълим ва спорт сифатини халқаро стандартлар асосида оширишга хизмат қилмоқда.

 

Мазкур тадбирлардан кўзланган асосий мақсад — олий таълим муассасаларида спорт инфратузилмасидан самарали фойдаланиш, талабаларни соғлом турмуш тарзига жалб қилиш ҳамда “Termiz тажрибаси”ни республика миқёсида кенг жорий этишдан иборат.

 

Семинар ва спорт ҳафталиги доирасидаги тадбирлар 24 апрелга қадар давом этади.

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.