Жаҳон

АҚШда отиш гуруҳи орқали қатл усули қайта тикланди

Энг оғир жиноятлар учун қатл ижроси бўйича янги чоралар жорий этилди.

АҚШда отиш гуруҳи орқали қатл усули қайта тикланди

 

АҚШ Адлия вазирлиги федерал даражадаги ўлим жазоларига нисбатан амалда бўлган мораторийни бекор қилиб, қатл ижросининг айрим усулларини қайта тиклаш бўйича қарор қабул қилди. Унга кўра, энг оғир федерал жиноятлар бўйича ҳукм қилинган шахсларга нисбатан отиш гуруҳи орқали қатл этиш усули яна расмий тартибга киритилди.

 

Департамент маълумотига кўра, мазкур чора жамоат хавфсизлигини мустаҳкамлаш, оғир жиноятларнинг олдини олиш ҳамда жабрланувчилар учун адолат тамойилини таъминлашга қаратилган.

 

Қарор АҚШ президенти Доналд Трампнинг иккинчи президентлик муддати илк кунида имзолаган фармони асосида қабул қилингани айтилмоқда. Мазкур фармонда федерал даражада ўлим жазосини қўллаш доирасини кенгайтириш, ижро жараёнларини тезлаштириш ҳамда энг оғир жиноятларга нисбатан қатъий жавобгарлик чораларини кучайтириш назарда тутилган.

 

Шунингдек, Адлия вазирлиги қатл протоколига электр стул, газ камераси ва ўлимга олиб келувчи инъекция каби бошқа усулларни ҳам киритиш масаласини кўриб чиқмоқда.

 

Расмий маълумотларга кўра, федерал қатлларга қўйилган чеклов бекор қилингач, 44 нафар маҳкум бўйича ўлим жазоси юзасидан илтимосномалар маъқулланган. Улар орасида халқаро жиноий гуруҳ сифатида танилган МС-13 ташкилотининг уч нафар аъзоси ҳам бор.

 

Маълумот учун, АҚШда федерал жиноятлар бўйича ўлим жазосига мораторий 2003–2020 йилларда амал қилган. 2021 йилда у вақтинча бекор қилинган, кейинчалик Байден маъмурияти даврида яна тикланган эди.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

АҚШда отиш гуруҳи орқали қатл усули қайта тикланди | Zamon.uz