Жаҳон

Истанбулда Туркиядаги энг йирик махфий қурол омбори топилди

Сув ости резервуарида қурол ишлаб чиқаришда зарур бўладиган 4 мингга яқин қисм аниқланган.

Истанбулда Туркиядаги энг йирик махфий қурол омбори топилди

Истанбул шаҳрининг Пендик туманида махфий сув ости резервуарида ноқонуний қурол ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган минглаб қисмлар аниқланди. Бу ҳақда Haberler.com хабар берди.

 

Маълум қилинишича, полиция томонидан дрон ёрдамида олиб борилган кузатувлар давомида ер остига яширилган сув резервуари аниқланган. 

 

Тинтув чоғида омбордан рухсатсиз тўппонча ишлаб чиқаришда ишлатиладиган 3 092 та деталь, 1 869 та затвор (қурол ичида ўқни жойлаш, отиш ва чиқариш жараёнини бошқарадиган механизм), шунингдек турли хил бошқа қурол қисмлари мусодара қилинди.

 

Операция доирасида 4 нафар гумондор қўлга олинди.

 

Ички ишлар бошқармаси баёнотида қайд этилишича, мазкур операция натижасида Туркия бўйича ҳозиргача бир мартада қўлга киритилган энг катта ҳажмдаги қурол ишлаб чиқариш қисмларидан бири аниқланган.

Истанбулдаги сув тошқинлари: саккиз киши ҳалок бўлди

Истанбулдаги сув тошқинлари: саккиз киши ҳалок бўлди

Расмийларга табиий офат етказган моддий зарар юзасидан қарийб 20 мингта мурожаат келиб тушган.

Дунёда озиқ-овқат қимматлашади: нархлар 2027 йилгача ошиши кутилмоқда

Дунёда озиқ-овқат қимматлашади: нархлар 2027 йилгача ошиши кутилмоқда

Денгиз орқали юк ташишдаги узилишлар, урушлар ва қурғоқчилик глобал озиқ-овқат нархларининг ошишига сабаб бўлмоқда.

Яқин Шарқда вазият кескинлашиши мумкин: АҚШ фуқароларини огоҳлантирди

Яқин Шарқда вазият кескинлашиши мумкин: АҚШ фуқароларини огоҳлантирди

Фуқароларга транспортдаги эҳтимолий узилишлар ва рейслар бекор қилинишини ҳисобга олиш тавсия этилди.

“Бундан ҳам кучли зарбалар оласиз” — Нетаняху

“Бундан ҳам кучли зарбалар оласиз” — Нетаняху

Исроил Бош вазири мамлакат душманларига янада кучли зарбалар берилиши мумкинлигини билдирди.

“Можаронинг марказида Донбасс масаласи турибди” — Рубио

“Можаронинг марказида Донбасс масаласи турибди” — Рубио

АҚШ Давлат котиби Украинадаги урушни тугатиш бўйича келишувга эришиш қийинлигича қолаётганини билдирди.

Рамазон қачон бошланади? Қирғизистон ва Қозоғистон дастлабки санани эълон қилди

Рамазон қачон бошланади? Қирғизистон ва Қозоғистон дастлабки санани эълон қилди

Саналар янги ойнинг кўринишига қараб бир кунга олдинга ёки кейинга сурилиши мумкин.

“Бизнинг ҳам тугалланмаган ишларимиз бор”: Эрон АҚШни огоҳлантирди

“Бизнинг ҳам тугалланмаган ишларимиз бор”: Эрон АҚШни огоҳлантирди

Ароқчи Нетаняхуни АҚШни Эрон билан янги урушга тортишга уринаётганликда айблади.

Пекин қариб бормоқда: 2035 йилга келиб аҳолининг учдан бири 60 ёшдан ошади

Пекин қариб бормоқда: 2035 йилга келиб аҳолининг учдан бири 60 ёшдан ошади

2025 йил охирида шаҳарда бу ёш гуруҳига мансуб 5,29 миллион киши яшаган.