Жаҳон

АҚШ ва Исроил кутаётган музокара бўлмаслиги мумкин

АҚШ ва Эрон ўртасидаги музокарлар 27 апрель куни ўтказилиши мумкин. АҚШ президентининг махсус вакили Стив Уиткоф ва Трампнинг куёви Жаред Кушнер ва Эрон ташқи ишлар вазири Аббос Ароқчи билан бир вақтда Покистонга ташриф буюрмоқда.

АҚШ ва Исроил кутаётган музокара бўлмаслиги мумкин

 

АҚШ ва Эрон ўртасидаги музокарлар 27 апрель куни ўтказилиши мумкин. АҚШ президентининг махсус вакили Стив Уиткоф ва Трампнинг куёви Жаред Кушнер ва Эрон ташқи ишлар вазири Аббос Ароқчи билан бир вақтда Покистонга ташриф буюрмоқда.

 

     

 

 

АҚШ вакиллари Эрон билан музокара қилиш учун бормоқда. Аммо Эрон вакили Покистон бош расмийлари билан кўришиши кутилмоқда.

 

Ароқчининг Исломободга келиши АҚШ ва Эрон музокаралари боши берк кўчага кираган вақтга тўғри келмоқда.

 

Эрон томонидан янгараган маълумотларга кўра, АҚШ билан тўғридан-тўғри музокараларга қатнашиши режалаштирилмаган. Бу эса Вашингтон ва Теҳрон баёнотлари ўртасидаги навбатдаги тафовутни кўрсатмоқда.

 

Тасним ахборот агентлигининг ёзишича, АҚШ билан музокаралар кун тартибида йўқ ва ташқи ишлар вазири Ароқчининг Исломободга сафари покистонликлар билан музокаралар олиб бориш мақсадида амалга оширилмоқда.

 

“Америка расмийлари ва оммавий ахборот воситалари 10 кундан ортиқ вақт давомида музокараларнинг янги босқичлари ҳақида ҳикоялар уйдириб, деярли ҳар куни музокаралар бошланиши ҳақида бир нечта ёлғон хабарларни чоп этиб келмоқда",- дея ёзади Тасним.

 

Оқ уй матбуот котиби Керолин Ливитт АҚШ маъмурияти Эрон томонидан “муайян ижобий силжишлар”ни кузатаётганини билдирган. Унинг таъкидлашича, зарурат туғилса, америкалик расмийлар музокаралар учун Покистонга зудлик билан учиб боришга тайёр.

 

Axios нашри ўз манбаларига таяниб ёзишича АҚШ ва Эрон делегациялари ўртасида тўғридан-тўғри музокаралар 27 апрель куни бўлиб ўтади.

 

“АҚШ элчилари ва Эрон ташқи ишлар вазири Аббос Ароқчи ўртасидаги учрашув душанба куни, АҚШ президенти Доналд Трампнинг куёви Жаред Кушнер ва унинг махсус вакили Стивен Виткофф Покистон воситачилари билан алоҳида икки томонлама музокаралар ўтказгандан сўнг бўлиб ўтиши мумкин”, деб ёзди Ахиос мухбири Барак Равид Х ижтимоий тармоғида.

 

У шунингдек, исми ошкор қилинмаган Покистон расмийсига таяниб, Эрон ташқи ишлар вазирлиги 24 ва 25 апрель кунлари Вашингтон билан музокараларни қайта бошлаш масаласини муҳокама қилиш учун покистонлик ҳамкорлар билан учрашувлар ўтказишини қўшимча қилган.

 

Бундан ташқари, Равиднинг сўзларига кўра, Ароқчи Исломободдан Уммоннинг Маскат шаҳрига, кейин эса Москвага бориши кутилмоқда. Шунинг учун у америкалик музокарачилар билан қачон учрашиши номаълум.

 

АҚШ Мудофаа вазири Пит Ҳегсетнинг айтишича, Эрон учун битим тузиш ҳамда ядро қуроли яратиш ҳаракатидан “мазмунли ва тасдиқланадиган тарзда” воз кечишга ҳали ҳам имконият бор.

 

АҚШ, Ғазначилик котиби Скотт Бессент Қўшма Штатлар Эрон билан боғлиқ 344 миллион долларлик криптовалюта активларини музлатган. Шунингдек, Вашингтон уруш туфайли энергия таъминотидаги узилишлар туфайли Теҳронга босимни кучайтиришга ҳаракат қилмоқда.

 

«Al-Jazira» телеканалининг мухбири Алмигдад Алруҳаиднинг Теҳрондан хабар беришича, ҳозирча Исломободда музокаралар режалаштирилмаган, аммо дипломатик саъй-ҳаракатлар давом этмоқда, Ароқчи эса Покистон воситачилик қилаётган бир пайтда минтақавий пойтахтларга ташриф буюрмоқда.

 

Бошқа бир Ал-Жазира телеканалининг Покистондаги мухбири Усама Бин Жаваиднинг хабар беришича, воситачилар орасида музокара аломатларини кўринмоқда, аммо тўғридан-тўғри келишув бўйича ҳали ҳам аниқлик йўқ.

 

Ҳозирги вақтда Исломободда иккинчи ҳафтадирки қатъий чекловлар давом этмоқда, чунки расмийлар ҳали амалга ошмаган АҚШ-Эрон тинчлик музокараларини кутмоқда.

 

Асосий йўллар ёпилган, жамоат транспорти тўхтатилган ва бозорларда маҳсулот тақчиллиги кузатилмоқда, чунки таъминот юклари шаҳар ташқарисида турибди.

 

Эрон энди АҚШ ва Исроилга ишонмаслигини айтмоқда. Чунки ўтган йилги 12 кунлик урушда ядро дастури масалалари бўйича келишувга эришилганига қарамай АҚШ ва Исроил 28 февраль куни Эронга қарши ҳарбий ҳаракат бошлаган эди.

 

Хўш, сиз нима деб ўйлайсиз Эрон ва АҚШ музокарага эришадими? Фикрларингизни изоҳларда ёзиб қолдиринг ва Zamon.uz'ни кузатишда давом этинг.

 

                                                                                                                                                  Шоҳжаҳон Мажидов

Мактаб олдида пичоқли ҳужум: 8 нафар ўқувчи жароҳатланди

Мактаб олдида пичоқли ҳужум: 8 нафар ўқувчи жароҳатланди

15 ёшли қиз мактабга кираётган ўқувчиларга пичоқ билан ҳужум қилган.

Сибирда ўлат аниқланмади: карантиндагиларнинг 60 фоизи чиқарилди

Сибирда ўлат аниқланмади: карантиндагиларнинг 60 фоизи чиқарилди

Россиянинг Иркутск вилоятида ўлат бўйича тадқиқот институти ходими вафот этганидан кейин у билан алоқада бўлганлар текширилди.

Нигерияда ҳарбий самолёт ботқоққа қулади: 25 киши ҳалок бўлди

Нигерияда ҳарбий самолёт ботқоққа қулади: 25 киши ҳалок бўлди

Мамлакатда 3 кунлик миллий мотам эълон қилинди.

ЕИ 2027 йил охиригача Россия газидан тўлиқ воз кечади — Фон дер Ляйен

ЕИ 2027 йил охиригача Россия газидан тўлиқ воз кечади — Фон дер Ляйен

Россия газининг ЕИ импортидаги улуши аллақачон 45 фоиздан 12 фоизгача қисқарган.

Энди навбат АҚШга: Нью-Йоркда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Энди навбат АҚШга: Нью-Йоркда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Штатда йил бошидан буён қизамиқнинг 108 та ҳолати қайд этилган.

Макка келишуви амалда: Туркия ва Покистон қўшинларини Саудия Арабистонига тезкор жойлаштириш чораларини кўради

Макка келишуви амалда: Туркия ва Покистон қўшинларини Саудия Арабистонига тезкор жойлаштириш чораларини кўради

Макка ва Мадинага қилинган ҳужумларга уринишлар ҳамда Саудия Арабистонидаги фуқаролик ва иқтисодий объектларга таҳдидлар қораланди.

Эл-Ниньо 347 млн болага таҳдид солмоқда: UNICEF хавфдан огоҳлантирди

Эл-Ниньо 347 млн болага таҳдид солмоқда: UNICEF хавфдан огоҳлантирди

Эл-Ниньо кучли тошқинлар, қурғоқчилик, сув ва озиқ-овқат танқислиги ҳамда касалликлар хавфини ошириши мумкин.

“Бу жуда кичик нарх”: Трамп Эрон билан урушда АҚШ шаҳарлари вайрон бўлиши мумкинлигини айтди

“Бу жуда кичик нарх”: Трамп Эрон билан урушда АҚШ шаҳарлари вайрон бўлиши мумкинлигини айтди

Эрон билан можарода Лос-Анжелес ва Сан-Диегога зарар етиши мумкин.