Ўзбекистон

Буюк Британия пойтахтида Амир Темур таваллудининг 690 йиллигига бағишланган форум ташкил этилади

Тадбир доирасида етакчи маҳаллий ва хорижий олимлар, экспертлар, халқаро ташкилотлар ҳамда ҳамкор тузилмалар вакиллари иштирокида маърузалар ва муҳокамалар ўтказилиши режалаштирилган.

Буюк Британия пойтахтида Амир Темур таваллудининг 690 йиллигига бағишланган форум ташкил этилади

 

Буюк Британия пойтахти Лондон шаҳрида Соҳибқирон Амир Темур таваллудининг 690 йиллиги муносабати билан халқаро маданий-илмий форум ташкил этилади. Тадбир Ўзбекистон Республикасининг Лондондаги элчихонаси биносида бўлиб ўтиши режалаштирилган.

 

Мазкур анжуман Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Амир Темур таваллудининг 690 йиллигини кенг нишонлаш тўғрисидаги қарори ижроси доирасида ўтказилмоқда. Ушбу муҳим сана муносабати билан жорий йилнинг апрель ойи Амир Темур ойи деб эълон қилинган.

 

Аввалроқ, 8-12 апрель кунлари юбилей тадбирлари доирасида Тошкент ва Самарқанд шаҳарларида Амир Темур ҳамда Темурийлар цивилизациясининг жаҳон тарихидаги ўрни ва аҳамиятига бағишланган халқаро илмий-амалий конференция бўлиб ўтган эди. Шунингдек, 22 апрель куни Мадрид шаҳрида ҳам олимлар, экспертлар ва дипломатик корпус вакиллари иштирокида илмий-маърифий тадбир ташкил этилди.

 

Лондонда бўлиб ўтадиган форум ушбу кенг кўламли юбилей тадбирларининг мантиқий давоми бўлиб, Шарқ ва Ғарб ўртасидаги кўп асрлик маданий ҳамда интеллектуал алоқаларнинг давомийлигини намоён этади.

 

Тадбир доирасида етакчи маҳаллий ва хорижий олимлар, экспертлар, халқаро ташкилотлар ҳамда ҳамкор тузилмалар вакиллари иштирокида маърузалар ва муҳокамалар ўтказилиши кўзда тутилган.

 

Шунингдек, ЙХҲТ ҳамда Буюк Британиянинг тегишли ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари вакиллари иштирокида маданий меросни муҳофаза қилиш, тарихий артефактларнинг ноқонуний айланмасига қарши курашиш, халқаро ҳуқуқий ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва жаҳон маданий меросини асраш масалалари муҳокама қилинади.

 

Форум доирасида ноқонуний равишда олиб чиқилган айрим маданий бойликларни Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига топшириш маросими ҳам бўлиб ўтиши режалаштирилган.

 

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази директори, Ўзбекистон маданий меросини ўрганиш, сақлаш ва оммалаштириш бўйича Бутунжаҳон жамияти (WOSCU) бошқарув раиси Фирдавс Абдухалиқов бу ҳақда тўхталиб шундай деди:

“Яқинлашиб келаётган тадбирнинг энг муҳим қисми — ноқонуний равишда олиб чиқилган маданий артефактларни Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига тантанали равишда топшириш маросими бўлади. Бу ҳолат халқаро ҳамжамият томонидан Ўзбекистон Президентининг маданий меросни қайтариш борасидаги сиёсатини қўллаб-қувватланаётганининг ёрқин ифодасидир. Шунингдек, бу маданий-тарихий меросни ҳимоя қилиш, реституция ва инсоният хотирасини асраш бўйича халқаро ҳамкорлик мустаҳкамланаётганини кўрсатади. Биз шунингдек, Sotheby’s вa Christie’s каби аукционларда иштирок этиш ҳамда Ўзбекистон маданий меросига оид қатор ноёб предметларни харид қилиш мақсадида бир қатор арт галереяларга ташриф буюришни ҳам режалаштирмоқдамиз”.

 

Бундан ташқари, WOSCU томонидан нашр этилган “Дунё коллекцияларидаги Ўзбекистон маданий мероси” туркумига кирувчи “Марказий Осиё қўлёзма мероси Кембриж университети кутубхоналарида” номли янги илмий асар тақдимоти ҳам ўтказилади.

 

Тадбир Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги, Фанлар академияси, Ўзбекистон маданий меросини сақлаш, ўрганиш ва оммалаштириш бўйича Бутунжаҳон жамияти ҳамда қатор давлат ва жамоат ташкилотлари кўмагида ташкил этилмоқда.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Буюк Британия пойтахтида Амир Темур таваллудининг 690 йиллигига бағишланган форум ташкил этилади | Zamon.uz