Жаҳон

Дунё мамлакатларининг ҳарбий харажатлари рекорд даражага етди — SIPRI

2025- йилда ҳарбий харажатлар 2,9 фоизга кўпайиб, 2,88 триллион долларни ташкил қилган.

Дунё мамлакатларининг ҳарбий харажатлари рекорд даражага етди — SIPRI

2025 йилда глобал ҳарбий харажатлар яна ошиб, тарихий рекордни янгилади. Бу ҳақда Stockholm International Peace Research Institute (SIPRI) ҳисоботига таяниб, DW хабар бермоқда.

 

Қайд этилишича, ўтган йилда дунё мамлакатларининг ҳарбий харажатлари 2,9 фоизга кўпайиб, 2,88 триллион долларга етган. Шу тариқа, глобал ҳарбий сарф-харажатлар кетма-кет 11 йил давомида ўсишни қайд этган. Ҳарбий харажатлар улуши жаҳон ялпи ички маҳсулотининг 2,5 фоизини ташкил этиб, 2009 йилдан буён энг юқори даражага чиққан.

 

SIPRI тадқиқотчиси Хиао Лиангга кўра, харажатларнинг ошишига урушлар, геосиёсий беқарорлик ва глобал ноаниқлик сабаб бўлган. Унинг таъкидлашича, бу тенденция 2026 йилда ҳам давом этиши кутилмоқда.

 

Ҳисоботга мувофиқ, АҚШ 954 миллиард доллар билан энг йирик ҳарбий бюджетга эга давлат бўлиб қолмоқда. Ундан кейинги ўринларда Хитой (336 млрд доллар) ва Россия (190 млрд доллар) қайд этилган. 

 

Россия ҳарбий харажатларини бир йил ичида 5,9 фоизга ошириб, ЯИМнинг 7,5 фоизига етказган. Шу билан бирга, санкциялар мамлакат учун қўшимча харажатларни юзага келтириб, илғор технологиялар импортида муқобил йўллар излашга мажбур қилган.

 

Украина эса 2025 йилда ҳарбий харажатлар бўйича еттинчи ўринни эгаллаб, бу кўрсаткични 20 фоизга оширган. SIPRI тадқиқотчиси Лоренцо Скараццатонинг қайд этишича, Россия ва Украинада ҳарбий харажатларнинг давлат бюджетидаги улуши кузатувлар тарихидаги энг юқори даражага чиққан.

 

Шунингдек, Германия ҳарбий харажатлар бўйича тўртинчи ўринга кўтарилган. Мамлакат 1990 йилдан буён илк бор мудофаа соҳасига ЯИМнинг 2 фоизидан кўпроғини — 2,3 фоизини йўналтирган. Берлин 2029 йилга бориб бу кўрсаткични 3,5 фоизга етказишни режалаштирмоқда.

 

Мутахассислар фикрича, глобал хавфсизлик муҳитидаги кескинлик сақланиб қолаётган бир шароитда ҳарбий харажатларнинг ўсиши яқин йилларда ҳам давом этади.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Дунё мамлакатларининг ҳарбий харажатлари рекорд даражага етди — SIPRI | Zamon.uz