Жаҳон

Исроилнинг собиқ бош вазирлари Нетаняхуга қарши иттифоқ тузди

Собиқ бош вазирлар Нетаняхунинг хавфсизлик ва ташқи сиёсат борасидаги қарорларини танқид қилиб келмоқда.

Исроилнинг собиқ бош вазирлари Нетаняхуга қарши иттифоқ тузди

Исроилнинг собиқ бош вазирлари Нафтали Беннетт ва Яир Лапид амалдаги бош вазир Бинямин Нетаняҳунинг ҳукуматига қарши курашиш мақсадида сиёсий иттифоқ тузди. Улар бу қарорни жорий йил охирида ўтказилиши кутилаётган сайловлар арафасида эълон қилди, дея хабар бермоқда Al Jazeera.

 

Маълум қилинишича, томонлар ўз партияларини бирлаштириб, “Бирга” (Тогетҳер) номли янги сиёсий блок тузаётганини маълум қилди. Унга Беннетт раҳбарлик қилади. Иттифоқдан асосий мақсад — Нетаняхуга қарши пароканда мухолифатни бирлаштириш экани таъкидланди.

 

Беннетт ва Лапид қўшма баёнотда ушбу қадамни “мамлакат манфаатлари йўлида муҳим сиёсий қарор” деб атади. Лапид эса Беннеттни “ўнг қанот сиёсатчиси, аммо ҳалол инсон” сифатида таърифлаб, улар ўртасида ўзаро ишонч мавжудлигини қайд этди.

 

Шунингдек, Беннетт сайловда ғалаба қозонган тақдирда, 2023 йил 7-октабр куни ҲАМАС томонидан амалга оширилган ҳужум олдидан юзага келган камчиликларни ўрганиш бўйича миллий тергов комиссияси тузилишини билдирди. Амалдаги Нетаняхунинг ҳукумати бундай ташаббусни рад этган.

 

Иккала сиёсатчи ҳам Нетаняхунинг хавфсизлик ва ташқи сиёсат борасидаги қарорларини танқид қилиб келмоқда. Хусусан, Лапид Эрон билан эришилган икки ҳафталик сулҳни “сиёсий фалокат” деб баҳолаган.

 

Беннетт ва Лапид аввал ҳам 2021 йилда иттифоқ тузиб, Нетаняхунинг 12 йиллик ҳокимиятига якун ясаган эди. Бироқ улар тузган коалицион ҳукумат 18 ой фаолият юритиб, парчаланиб кетган.

 

Сўнгги сўровлар Нетаняху ва Беннетнинг шахсий рейтинглари деярли тенглашганини кўрсатмоқда. 23 апрель куни эълон қилинган N12 News сўровига кўра, Беннетт бошчилигидаги кучлар парламентдаги 120 ўриндан 21 тасини қўлга киритиши мумкин, Нетаняҳунинг “Ликуд” партияси эса 25 ўринга эга бўлиши прогноз қилинган. Лапид партияси эса ҳозирги 24 ўриндан 7 тасигача қисқариши мумкин.

 

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.