Ўзбекистон

Гран-при совриндорига 7 минг АҚШ доллари берилади

Лазги фестивали доирасида матбуот анжумани ўтказилди.

Гран-при совриндорига 7 минг АҚШ доллари берилади

Юқори ҳарорат ва жозибани ҳаракатларда мужассам этган Лазги фестивалининг беллашув жараёнлари 26 апрелдан старт олди.

Шунингдек, Хоразмнинг юраги Хива шаҳрида 26–30 апрель кунлари бўлиб ўтиши режалаштирилган фестиваль доирасида журналистлар учун матбуот анжумани ташкил этилди. Унда нафақат маҳаллий ОАВ, балки хорижий журналистлар ҳам иштирок этди. Бўлиб ўтган анжуманда III “Лазги” халқаро рақс фестивали билан боғлиқ барча маълумотлар айтиб ўтилди.

 

                   

 

Тадбир якунида Хитой, Ҳиндистон ва бир қанча чет эллик журналистлар томонидан турли хил саволлар ўртага ташланди ва модераторлар томонидан аниқ жавоблар берилди.

 

                 

 

Фестиваль жараёнларини ёритиш мақсадида 100 га яқин маҳаллий ва хорижий ОАВ вакиллари иштирок этмоқда. Жозибадор ўзбек миллий рақс санъати дунё нигоҳида ўз жилосини тараннум этади.

Айтиш жоизки, 2022–2024 йилларда Хоразм вилоятининг Хива шаҳрида бўлиб ўтган I ва II “Лазги” халқаро рақс фестивалларида дунёнинг 30 дан ортиқ давлатидан истеъдодли раққосалар, профессионал рақс жамоалари, рақс санъати усталари, мусиқашунос ва санъатшунос олимлар, таниқли санъаткорлар, етук мутахассислар, фахрий меҳмонлар ва оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этган эди. Мазкур халқаро фестивалнинг навбатдаги сони 26–30 апрель кунлари бўлиб ўтиши режалаштирилган.

 

               

 

“Лазги” халқаро рақс фестивали 2022 йилдан буён ЮНЕСКО шафелигида ўтказилаётган бўлса, 2026 йилдан бошлаб илк бор ТУРКСОЙ халқаро ташкилоти ҳам шафелик қаторига қўшилди.

 

                     

 

Танлов ғолиблари Ташкилий қўмита томонидан диплом, статуэтка ва турли хил миқдорда пул мукофотлари билан тақдирланиши маълум қилинди. Унга кўра, энг олий ўрин “Гран-при” совриндори 7 000 АҚШ доллари миқдоридаги пул ва эсдалик совғалари билан тақдирланади.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Гран-при совриндорига 7 минг АҚШ доллари берилади | Zamon.uz