Ўзбекистон

Ўзбекистон ташаббуси жаҳон миқёсида: зилзила қурбонлари хотираси учун халқаро кун

Ўзбекистонда аҳолини зилзилага тайёрлаш бўйича миллий таълим платформаси ишга туширилди. У орқали 7 млндан ортиқ фуқаро тегишли билимларга эга бўлди.

Ўзбекистон ташаббуси жаҳон миқёсида: зилзила қурбонлари хотираси учун халқаро кун

Сўнгги йилларда Ўзбекистонда аҳоли ва ҳудудларни сейсмик хавфдан муҳофаза қилиш, соҳада малакали кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш, шунингдек зилзилаларни баҳолаш ва прогноз қилишга хизмат қилувчи станциялар тармоғининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш бўйича изчил чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

 

 

Маълумки, зилзилалар табиий офатлар ичида энг вайронкорларидан бири ҳисобланади. Уларнинг умумий офатлар ичидаги улуши нисбатан кичик бўлишига қарамасдан, кўп ҳолларда оғир ва фожиали оқибатларга олиб келади.

 

2023 йил 16 март куни Туркий давлатлар ташкилотининг навбатдан ташқари саммитида Ўзбекистон томонидан зилзила қурбонларини йод этиш ва бу йўналишда халқаро ҳамкорликни кучайтириш мақсадида Хотира ва бирдамлик кунини таъсис этиш ташаббуси илгари сурилган эди.

 

 

Мазкур ташаббус асосида 2025 йил 29 апрель куни Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеяси томонидан 29 апрель “Халқаро зилзила қурбонларини хотирлаш куни” деб эълон қилиниши тўғрисидаги резолюция бир овоздан қабул қилинди. Ушбу ҳужжат дунё ҳамжамияти томонидан юқори баҳоланди ва бугунги кунда зилзилалар сони ортиб бораётган шароитда унинг аҳамияти алоҳида таъкидланмоқда.

 

Резолюцияга мувофиқ, БМТга аъзо давлатлар ва халқаро ташкилотлар ушбу сана муносабати билан аҳоли хабардорлигини ошириш, барқарорликни мустаҳкамлаш ҳамда фавқулодда вазиятларга тайёргарликни кучайтиришга қаратилган маърифий ва ахборот тадбирларини амалга оширишга чақирилган.

 

 

Жорий йил 29–30 апрель кунлари ушбу халқаро сана илк бор Ўзбекистонда кенг нишонланди. Тадбир 1966 йилда Тошкент шаҳрида содир бўлган кучли зилзиланинг 60 йиллиги муносабати билан ҳам ташкил этилди.

 

Халқаро анжуманда 30 га яқин давлатдан 100 дан ортиқ мутахассислар иштирок этмоқда. Очилиш маросимида фавқулодда вазиятлар вазири А. Икрамов, БМТ Бош котибининг офатлар хавфини камайтириш бўйича махсус вакили Камал Кишор, Япониянинг Ўзбекистондаги элчиси Кенжи Хирата, шунингдек халқаро ва минтақавий ташкилотлар вакиллари иштирок этиб, нутқ сўзладилар.

 

 

Шунингдек, Марказий Осиё минтақасида офатлар хавфини камайтириш тизимини мустаҳкамлашга қаратилган лойиҳа доирасида қатор давлатлар вакиллари иштирокида мулоқотлар ўтказилди ҳамда фавқулодда вазиятлар вазирлари ўртасида қўшма баёнот имзоланди.

 

Анжуман доирасида илғор хорижий тажрибалар алмашилди, замонавий ёндашувлар муҳокама қилинди ва минтақавий ҳамда глобал даражада ҳамкорликни кучайтириш бўйича устувор йўналишлар белгилаб олинди.

 

Мутахассислар таъкидлашича, сейсмология соҳасини яна-да ривожлантириш учун зилзилаларни онлайн кузатиш имконини берувчи ягона комплекс тизимни яратиш муҳим аҳамиятга эга. Бош вазирнинг биринчи ўринбосари Очилбой Раматовнинг маълум қилишича, сўнгги 5 йилда мониторинг станциялари сони 35 тадан 250 тагача етган, яъни қарийб 7 баробарга ошган.

 

Шунингдек, глобал сейсмик мониторинг тизимлари билан интеграция қилинган ҳолда SeisComP5 дастури орқали Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистон станциялари билан реал вақт режимида маълумот алмашиш йўлга қўйилган.

 

"Мобил симуляторлар ёрдамида 1 млндан ортиқ одам қамраб олинган амалий машғулотлар ўтказилди. Уларда зилзиладан олдин, унинг вақтида ва ундан кейин қандай ҳаракат қилиш кўникмалари ўргатилди", деди Фавқулодда вазиятлар вазири Азизбек Икромов.

 

Таъкидлаш жоизки, “Халқаро зилзила қурбонларини хотирлаш куни” нафақат инсонпарварлик аҳамиятига эга, балки у давлатлар ва халқаро ташкилотлар ўртасида ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш, билим ва тажриба алмашиш, шунингдек сейсмик хавфсизлик тизимини яна-да такомиллаштиришга хизмат қилувчи муҳим мулоқот майдони ҳисобланади.

custom img

Газ баллонлари кечикиши юзасидан текширув бошланади

Энергетика вазирлиги суюлтирилган газ таъминоти бўйича мурожаатларни назоратга олди.

custom img

“Маҳаллада ободлик ва меҳр-саховат ойлиги”: масъулларга аниқ вазифалар юклатилди

Тошкентда маҳаллаларни обод қилиш бўйича 1 200 га яқин масъул иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди

custom img

Андижонда 21 нафар болани боғчага олиб кетаётган Tracker ЙТҲга учради, бир бола ҳалок бўлди

Ҳодисада 8 нафар бола жароҳатланган, оғир аҳволда шифохонага ётқизилган 6 ёшли қизалоқ тўрт кун ўтиб вафот этган.

custom img

450 нафардан ортиқ ходим Тошкентда энергия хавфсизлигини таъминлашга жалб этилди

Энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатларига қарши “Энергетика хавфсизлиги ойлиги” бошланди.

custom img

Хоразмда 1,6 млрд сўмлик ноқонуний крипто-актив савдоси фош этилди

Ҳозирда ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

custom img

Талабалар энди ётоқхонага жойлашиш учун алоҳида идораларга мурожаат қилмайди

Ётоқхонага жойлашиш ва вақтинча рўйхатдан ўтиш энди ортиқча ҳужжатларсиз ягона тизим орқали бажарилади.

custom img

Наманган ва Тошкент вилоятларида қарийб 12 кг гиёҳвандлик воситаси мусодара қилинди

Тезкор тадбирлар давомида наркосавдогарлардан гашиш, шунингдек, минглаб АҚШ доллари ва миллионлаб сўм пул маблағлари ашёвий далил сифатида олинди.

custom img

Тошкентда 3 августгача айрим йўллар ёпилади

Мустақиллик шоҳ кўчасининг иккинчи қисмида асфальт ётқизиш ишлари якунланaди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"