Жаҳон

АҚШда “Грин карта” ва иммиграция визалари учун текширувлар кучайтирилди — CBS News

АҚШ Фуқаролик ва иммиграция хизмати ходимларига кучайтирилган текширувдан ўтмаган ҳар қандай аризани тасдиқлаш тақиқланади.

АҚШда “Грин карта” ва иммиграция визалари учун текширувлар кучайтирилди — CBS News

АҚШда иммиграция имтиёзлари учун мурожаат қилувчиларга нисбатан хавфсизлик текширувлари кучайтирилди. Бу ҳақда CBS News ички ҳужжатларга таяниб хабар берди.

 

Бу ўзгаришлар амалга оширилаётган пайтда айрим ишлар кўриб чиқилиши вақтинча тўхтатилмоқда.

 

Ҳужжатларга кўра, ўтган ҳафта АҚШ Фуқаролик ва иммиграция хизмати (USCIS) ўз ходимларига бошпана (асйлум), “грин карта” (доимий яшаш ҳуқуқи) ва АҚШ фуқаролиги каби иммиграция имтиёзлари бўйича кўриб чиқилаётган аризаларни қайтадан кучайтирилган текширувлар учун Федерал қидирув бюросига (ФҚБ) маълумотлар базасига юбориш бўйича кўрсатма берган. Ходимларга кенгайтирилган текширувлардан ўтмаган ҳеч қандай аризани тасдиқламаслик топширилган.

 

Маълум қилинишича, USCIS аввалдан иммиграция аризаларини миллий хавфсизлик ва жамоат нуқтаи нуқтаи назаридан текшириш учун ФҚБ базаларидан фойдаланиб келган. Бироқ янги ҳужжатлар бу текширувлар кучайтирилишига ФҚБ томонидан жиноятлар тарихи маълумотлар базасига кенгроқ кириш имконияти берилиши сабаб бўлганини кўрсатади. Бу қарор февраль ойида Трамп томонидан имзоланган фармон доирасида қабул қилинган.

 

Мазкур фармонга мувофиқ, Адлия вазирлиги USCIS га жиноятлар тарихи маълумотлар базасига “қонун рухсат берган энг юқори даражада” кириш имкониятини таъминлаши керак.

 

АҚШ Президенти фармонида таъкидланишича, “бундай жиноятчилар қаторига АҚШ иммиграция қонунларини бузган ҳолда мамлакатга кирган ёки қолган, ёхуд бошқа жиноий қонунбузарликлар содир этишга уринаётган хорижий фуқаролар кириши мумкин”.

 

Кучайтирилган текширувлар бармоқ излари топширилиши талаб этиладиган аризаларга, жумладан “грин карта” ва натурализация (фуқаролик олиш) жараёнларига татбиқ этилади. Шунингдек, АҚШ фуқаролари ёки “грин карта” эгалари томонидан яқин қариндошлар ёки никоҳланиш ниятидаги шахслар учун берилган кафолат аризалари ҳам мазкур текширувларга тортилади.

 

USCIS ходимларига агар иш бўйича ФҚБ маълумотлари-27 апрелдан олдин олинган бўлса, бармоқ излари асосидаги текширувларни қайта юбориш топширилган. Агар аризани рад этиш режалаштирилган бўлса, қайта юбориш талаб этилмайди.

 

Янги чоралар Трамп маъмуриятининг иммиграция имтиёзлари учун мурожаат қилувчиларни янада қатъий текшириш ва АҚШ иммиграция тизимига киришни чеклашга қаратилган сиёсати доирасидаги навбатдаги қадам сифатида баҳоланмоқда.

 

Трамп яна ҳокимиятга қайтганидан сўнг USCIS иммиграция аризаларини янада чуқур текширишга қаратилган қатор сиёсатларни жорий қилди. Жумладан, аризачиларнинг ижтимоий тармоқлардаги “америкага қарши” қарашлари ёки фаолияти ҳам текширила бошланган.

 

Шунингдек, иккинчи Трамп маъмурияти кўплаб иммиграция ишларини кўриб чиқишни секинлаштирган ёки тўлиқ тўхтатган. Хусусан, USCIS томонидан кўриб чиқиладиган барча бошпана ишларига вақтинча тўхтам қўйилган, шунингдек президент фармонида кўрсатилган 39 давлат фуқаролари учун қонуний иммиграция аризалари қабул қилиниши ҳам тўхтатилган. Бу чекловлар “travel ban” номи билан маълум. 

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.