Ўзбекистон

Энергетика вазирининг Отабек Бакировнинг танқидий постлари юзасидан шикояти қайта кўриб чиқилмоқда

Вазир иқтисодчи устидан аввалги шикояти бўйича жиноят иши қўзғатиш рад этилганидан сўнг, ИИОга яна мурожаат қилган.

Энергетика вазирининг Отабек Бакировнинг танқидий постлари юзасидан шикояти қайта кўриб чиқилмоқда

Энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов томонидан иқтисодчи Отабек Бакировга қарши Тошкент шаҳар ИИББга берилган навбатдаги шикоят юзасидан иш қайта кўриб чиқилмоқда. Бу ҳақда иқтисодчи Тelegram-каналида маълум қилди.

 

Маълум қилинишича, вазир аввалги мурожаати бўйича жиноят иши қўзғатиш рад этилганидан сўнг, 2024 йил 26 декабрда “бакироо” Телеграм каналида эълон қилинган бир нечта постларга ҳуқуқий баҳо бериш ва чора кўришни сўраб ички ишлар органларига яна мурожаат қилган.

 

Ушбу ҳолат бўйича қарийб 14 ой ўтгач, 2026 йил 23 январда Тошкент шаҳар ИИББ жиноят иши қўзғатишни рад этиш ҳақида қарор қабул қилган.

 

Бироқ, 2026 йил 25 март куни Тошкент шаҳар прокуратураси рад этиш қарорини бекор қилгани маълум бўлди. Ҳозирда иш Яшнобод туман ИИБга ўтказилган ва қайта кўриб чиқилмоқда.

 

Иқтисодчига кўра, шикоят 2024 йил декабрь ойида метан заправкаларида газ мавжудлиги ва навбатлар ҳақида маълумот бериши айтилган Авто24 иловасига билдирилган эътирозлар, шунингдек, Тошкент туманида “режага чиқиш” мақсадида газ ва электр таъминотининг узилишлари ҳақидаги чиқишлар билан боғлиқ.

 

“Қизиғи, шикоят ва қайта очилган иш яна қарийб 1,5 йил аввалги чиқишлар билан боғлиқ ва ўзгаришсиз жиҳати шундаки, мазкур пост ёзилаётган кунда ҳам свет уч марта, қарийб 4 соатга  ўчди”, деб ёзди Бакиров.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Энергетика вазирининг Отабек Бакировнинг танқидий постлари юзасидан шикояти қайта кўриб чиқилмоқда | Zamon.uz