Ўзбекистон

Саида Мирзиёева Тошкентдаги учта театрни кўздан кечирди

Аксарият пойтахт театрларининг моддий-техник базаси давлат кўмагига муҳтожлиги қайд этилди.

Саида Мирзиёева Тошкентдаги учта театрни кўздан кечирди

Тошкентдаги 3 та театр Саида Мирзиёева томонидан кўздан кечирилди. Аксарият пойтахт театрларининг моддий-техник базаси давлат кўмагига ўта муҳтожлиги қайд этилди.

 

 

Хусусан, Муқимий номидаги академик театр, Ёшлар театри ҳамда “Арена” ётоқхонаси бинолари анчадан буён жиддий таъмирталаб ҳолатда.

 

 

“Биз ҳамма шароитни яратсаккина, репертуарлар янгиланиб туради, томошабин кўнглидан жой оладиган, долзарб мавзулардаги спектакллар саҳналаштирилади”, — деди Саида Мирзиёева.

 

 

Шу билан бирга, Алишер Навоий номидаги Давлат адабиёт музейи фаолиятига ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда. Музейда ноёб қўлёзмаларни рақамлаштириш ва уларни китобхонларга тақдим этиш ишлари олиб борилаётгани таъкидланди.

 

 

Маданий муассасаларни молиялаштириш масалаларини ҳал этиш учун масъул шахслар белгиланиб, вазият Саида Мирзиёева томонидан назоратга олинди.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Саида Мирзиёева Тошкентдаги учта театрни кўздан кечирди | Zamon.uz