Ўзбекистон

Тошкентда МИБ ходими доставкачи ролини ўйнаб, қарздор отани қўлга туширди

Эркак 3 йил давомида алимент тўламай, МИБ ходимларидан яшириниб келган.

Тошкентда МИБ ходими доставкачи ролини ўйнаб, қарздор отани қўлга туширди

Мажбурий ижро бюросининг Олмазор туман бўлими иш юритувида ФИБ Шайхонтоҳур туманлараро судининг 23.02.2023 йилдаги суд буйруғига асосан қарздор И.Қ.дан ундирувчи Х.Қ. фойдасига 2 нафар вояга етмаган фарзандлари учун иш ҳақининг 1/3 қисми миқдорида алимент ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати мавжуд.

 

Ижро ҳужжатига кўра, 24.02.2023 йилдан 27.04.2026 йилга қадар жами 36 000 000 сўм алимент қарздорлиги тўпланган. Аммо қарздор ота ўз фарзандлари олдидаги бурчини бажариш ўрнига, алимент тўлашдан бўйин товлаб, узоқ вақт давомида яшириниб юрди. Шу сабабли 2026 йил январь ойида унга нисбатан қидирув эълон қилинди.

 

Шунда давлат ижрочилари оддий излаш билан чекланиб қолмади. Қарздор яшаб турган хонадонга “овқат етказиб берувчи” сифатида кириб борилганида, у буни оддий хизмат деб ўйлади. Аммо эшик ортида уни ўз фарзандлари ҳақини талаб қилиб келган давлат ижрочиси турган эди. Шу жойнинг ўзида қарздор ушланди.

 

Натижада жавобгарликка тортилиши мумкинлигини англаган қарздор ота тўпланган 36 000 000 сўм алимент қарздорлигини тўлиқ қоплади.

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.

Тошкентда МИБ ходими доставкачи ролини ўйнаб, қарздор отани қўлга туширди | Zamon.uz