Ўзбекистон

Энди Ўзбекистонда “дом”ларнинг балконига кир ёйиш тақиқланади

Ёнғин хавфини келтириб чиқарувчи ускуналарни балконлар ва лоджияларга ўрнатиш, у ерда оғир буюмларни сақлаш ман этилади.

Энди Ўзбекистонда “дом”ларнинг балконига кир ёйиш тақиқланади

Ўзбекистонда кўп квартирали уйларни сақлаш ва улардан фойдаланиш тартибига оид янги қоидалар тасдиқланди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги маълум қилди.

 

Қайд этилишича, “Кўп квартирали уйларни сақлаш ва улардан фойдаланиш қоидалари” (рўйхат рақами 3824, 2026 йил 29 апрель) давлат рўйхатидан ўтказилган. Ҳужжатга мувофиқ, эндиликда кўп квартирали уйларнинг кириш йўлаклари ва зинапоялари ҳафтасига камида бир марта тозаланиши шарт.

 

Янги тартибга кўра, уйларни бошқариш органлари томонидан ҳар бир кўп квартирали уй учун умумий техник паспорт юритилади. Шунингдек, улар юк кўтарувчи конструксиялар, кузатув камералари ва домофонларнинг соз ҳолатини таъминлаш, зарур хўжалик анжомлари ва материалларни харид қилиш учун масъул этиб белгиланди.

 

Қоидаларга биноан, уйларнинг фасад қисми ва умумий фойдаланиш ҳудудларида рекламалар, афишалар ҳамда бошқа эълонларни ўрнатиш фақат мулкдорлар умумий йиғилиши қарори асосида амалга оширилади. Шу билан бирга, турар жойларда шовқин даражаси белгиланган санитария меъёрларидан ошмаслиги керак.

 

Ҳужжатда санитария талаблари ҳам кучайтирилган. Жумладан, заруратга кўра, уйларнинг умумий ҳудудлари ва туташ жойлари бошқарув органлари томонидан дератизация, дезинсекция ва дезинфекция қилинади. Ертўлаларда авария туфайли сув ёки оқова тўпланиб қолса, улар 24 соат ичида бартараф этилиши лозим.

 

Бундан ташқари, лифт хоналари ҳафтасига бир марта тозаланади ва лифт ускуналари доимий техник мониторингдан ўтказилади.

 

Қоидаларга кўра, кўп квартирали уйларда қуйидагилар тақиқланади: 

 

  • ёнғин хавфини келтириб чиқарувчи ускуналарни балконлар ва лоджияларга ўрнатиш; 
  • балконларда оғир буюмларни сақлаш; 
  • балконлар ва лоджияларнинг фасад (ташқи) қисмларида кир, кийим-кечак, гилам ва бошқаларни осиб қўйиш (ички қисми бундан мустасно); 
  • уй ҳайвонларини умумий фойдаланишдаги жойларда, зинапояларда, чердакларда, ертўлаларда, шунингдек умумий фойдаланишдаги ошхоналарда, балконларда ва лоджияларда сақлаш; 
  • кириш йўлакларининг зинапоя майдонларида ва зинапояларнинг остида ёнувчи материалларни сақлаш; 
  • умумий иссиқлик параметрларига таъсир кўрсатувчи қайта режалаштириш (реконструкция) ишларини амалга ошириш, қўшимча иситиш юзаларига (иситилмайдиган юзалар) иссиқлик ускуналарини ўрнатиш, шунингдек, умумий мулк таркибига кирувчи иссиқлик тизимларига ўзгартириш киритиш. 

 

Шунингдек, автотранспорт воситаларини кўп квартирали уйлар ва унга туташ ер участкаларидаги газонлар усти, хиёбонлар, болалар майдончалари, тротуарларга, кириш йўлаклари қаршисига қўйиш тақиқланади.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.