Жаҳон

Трампнинг ўғиллари Қозоғистондаги кончилик лойиҳасига сармоя киритди — Financial Times

Skyline Builders орқали Kaz Resources'нинг 20 фоиз улуши сотиб олинган.

Трампнинг ўғиллари Қозоғистондаги кончилик лойиҳасига сармоя киритди — Financial Times

 

АҚШ президенти Доналд Трампнинг ўғиллари — Эрик Трамп ва Доналд Трамп кичик Қозоғистонда вольфрам қазиб олиш билан боғлиқ лойиҳага сармоя киритгани маълум бўлди. Бу ҳақда Financial Times нашри манбаларга таяниб хабар берди.

 

Нашр маълумотига кўра, 2025 йил август ойида ака-укалар Skyline Builders қурилиш гуруҳида улуш сотиб олган. Кейинчалик мазкур компания кончилик соҳасидаги Kaz Resources корхонасининг 20 фоиз улушини қўлга киритган.

 

Шунингдек, 30 апрель куни Cove Kaz Capital ва Kaz Resources компаниялари Skyline билан бирлашиш бўйича келишувга эришгани билдирилган. Янги тузилма келгусида NASDAQ биржасида Kaz Resources бренди остида савдога чиқиши режалаштирилмоқда.

 

Қайд этилишича, бирлашув ҳақидаги расмий пресс-релизда Трампнинг ўғиллари номи тилга олинмаган.

custom img

Қозоғистон “олтин виза” тизимини жорий этади

Ушбу виза эгалари солиқ имтиёзлари ва давлат хизматларидан кенг фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлади.

custom img

Пентагон ёлғон маълумот бермоқда — Аббос Ароқчи

Эрон ТИВ АҚШнинг Эронга қарши уруш харажатларини 100 млрд доллар деб баҳолади.

custom img

Эпштейннинг оролидаги “масжид”га Ўзбекистондан кошин олиб келинган — NYT

Эпштейн ушбу лойиҳа учун Каъбадан келтирилган кисвадан, Сурия меъморчилиги нусхасидан фойдаланган.

custom img

Теҳрон халқаро аэропортида рейслар тикланмоқда

Ҳозирда 8 та маҳаллий авиакомпания 15 та йўналиш бўйича парвозларни амалга оширмоқда.

custom img

Трамп Тинчлик бўйича Нобел мукофотини олиши мумкин

Номзодлар орасида Трампдан ташқари яна 286 киши кўриб чиқилмоқда.

custom img

Жаҳон шаҳарлар форуми WUF13 жорий йилда Бокуда ўтказилади

17–22 май кунлари бўлиб ўтадиган WUF13 шаҳарсозлик, инновация ва “яшил” ривожланиш масалаларига бағишланади.

custom img

АҚШнинг Эрон урушидаги харажатлари 25 млрд доллардан юқори бўлиши мумкин

Пентагон тақдим қилган бу рақамлар “ҳақиқатдан йироқ” экани айтилмоқда.

custom img

АҚШ шармандали мағлубиятга учради — Хоманаий

Олий раҳнамо АҚШнинг ҳарбий режалари муваффақиятсизликка учраганини таъкидламоқда.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"