Ўзбекистон

Тошкентда алиментчи ота “фол очтириш операцияси”да қўлга тушди

Маълумотларга кўра, эркак 4 йил давомида алимент тўламай келган. Натижада қарздорлик 75 млн сўмдан ошиб кетган.

Тошкентда алиментчи ота “фол очтириш операцияси”да қўлга тушди

Фуқаролик ишлари бўйича Шайхонтоҳур туманлараро судининг ижро варақасига кўра қарздор б.Н.дан ундирувчи Э.Қ.нинг фойдасига икки нафар фарзандлари таъминоти учун жавобгарнинг ҳар ойлик иш ҳақи ва бошқа турдаги даромадларининг 1/3 қисми миқдорида алимент ундириш белгиланган. 01.11.2022 йилдан 23.02.2026 йилга қадар алиментдан бўлган жами қарздорлиги 75.488.909 сўмни ташкил этган.

 

Юзага келган қарздорлик учун қарздор алиментчи ота ўзининг масъулиятини буткул унутиб, қарздорликни тўламасдан юрган. Натижада қарздорнинг оилавий шароити, оила аъзолари давлат ижрочилари томонидан ўрганиб чиқилган.

 

Шунда давлат ижрочиларининг ўрганиш ишларига кўра, қарздор хонадонида ғайриодатий маҳоратли “башоратчи” борлиги аниқланган.

 

Шундан сўнг, ходимлар тезкор тадбир режалаштирилган. Тадбирда давлат ижрочилари қарздор хонадонига “фол очтириш” учун ташриф буюрадилар. Фол очтириш пайтида ижрочилар сергак тортиб эрта тонгда “ноз уйқуси”да бўлган алиментчи отани қўлга олишади ва шу куннинг ўзидаёқ қарздор ота қамоққа юборилган.

custom img

Фарғонада Damasʼлар тўқнашиши оқибатида 2 киши жароҳатланди

Ҳодисага ҳайдовчилардан бирининг қувиб ўтиш қоидасини бузгани сабаб бўлган.

custom img

Президент Дунё мақом маркази ва Халқаро мақом академиясини ташкил этишни таклиф қилди

Давлат раҳбари “Шашмақом”нинг олти йўналиши асосида ҳудудларда “Мақом йўли” маданий-туристик маршрутларини яратиш режасини ҳам эълон қилди.

custom img

Ўзбекистоннинг 2 та қишлоғи Қирғизистонга берилди

Ўзбекистонга ҳам майдони жиҳатидан тенг бўлган ер участкалари топширилгани айтилмоқда.

custom img

Музработ тумани ҳокимига ҳайфсан берилди

Ҳоким фермерларга нисбатан ҳақоратли муносабат билдирган.

custom img

Тошкентда инсон ҳуқуқлари ва қамоқда сақлаш жойларини бошқариш бўйича уч кунлик халқаро тренинг ўтказилмоқда

Буюк Британия Метрополитен полицияси кўмагида қамоқда сақлаш жойларини бошқариш бўйича халқаро тажрибалар муҳокама қилинмоқда.

custom img

Ғузорда жаримасини тўламаган ҳайдовчининг 3 та машинаси хатланди

Маълум бўлишича, фуқаронинг 50 млн сўмдан ортиқ қарзи бўлган.

custom img

Андижонда кредит қарзи сабаб тураржой хатланди

Маълум бўлишича, фуқаронинг банкдан 325 млн қарзи бўлиб, уни тўламай келган.

custom img

Янги Наманганда IТ-парк қурилишига тамал тоши қўйилди

IТ-паркда таълим, экспорт марказлари ва стартап экотизими ташкил этилади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"