Ўзбекистон

Фарғонада 90 дан ортиқ хонадонни сув босди

Ҳозирда кучли ёғингарчилик оқибатлари бартараф этилмоқда.

Фарғонада 90 дан ортиқ хонадонни сув босди

Жорий йилнинг 1 май куни соат 21:41 да “112” тизими орқали Фарғона вилоятининг Бешариқ туманида кучли ёғингарчилик кузатилгани ҳамда унинг оқибатида туманнинг “Ворух Дашт” ва “Янгиқўрғон” маҳалла фуқаролар йиғинларидаги айрим кўчаларда 90 дан ортиқ хонадон томорқаларига ёмғир сувлари киргани ҳақида хабар келиб тушган. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги маълум қилди.

 

Маълумотга кўра, воқеа жойига зудлик билан Фарғона вилояти ФВБ, вилоят ва туман ҳокимлиги ҳамда ФВДТ хизматлари етиб бориб, оқибатларни бартараф этиш ишларини бошлаб юборган.

 

Ҳозирда ҳудудда сувни чиқариш, зарарланган жойларни тозалаш ҳамда аҳоли учун хавфсиз шароит яратиш бўйича зарур чоралар кўрилмоқда. Барча тегишли куч ва воситалар сафарбар этилган.

 

Қайд этилишича, ҳодиса оқибатида фуқаролар орасида тан жароҳати олганлар йўқ. Вазият мутасадди ташкилотлар томонидан тўлиқ назоратга олинган бўлиб, оқибатларни қисқа муддатда бартараф этиш режалаштирилган.

custom img

Германия Ўзбекистонга “яшил” иқтисодиёт учун 9 млн евро ажратади

Лойиҳада ҳудудий ривожланиш бўйича мастер-режалар ишлаб чиқиш, “яшил” пилот лойиҳаларни амалга ошириш ҳам назарда тутилган.

custom img

“Чорсу” метро кириш қисмида дренаж тизими тикланмоқда

Дренаж тармоқларининг ёпилиши сув оқимини чеклаб, метро киришида сув тўпланишига сабаб бўлган.

custom img

Халқаро қидирувдаги уч нафар ўзбекистоник БААдан экстрадиция қилинди

Улардан икки нафари фирибгарлик, яна бири одам савдоси билан боғлиқ жиноятда айбланмоқда.

custom img

Коммунал қарзлар энди янги уй эгасига ўтмайдими?

Рақобат қўмитаси нотариал шартномалардан "эски қарздорликни янги эгасига юклаш" ҳақидаги бандни олиб ташлаш ташаббусини илгари сурмоқда.

custom img

1 майдан электромобил эгалари 1 кВт/соат учун 300 сўм тўлайди

Ўзбекистонда электромобил эгалари учун зарядлаш харажатларини қисман қоплаш тизими жорий этилиши мумкин.

custom img

“6 та ҳоким қарори ҳақиқий эмас деб топилди”- ҳисобот

Тошкент шаҳар маъмурий суди раиси ўринбосари Акрам Юсуповнинг айтишича, ўтган 3 ой давомида маҳаллий ҳокимликларга нисбатан 38 та шикоят кўрилган. Шундан 12 таси қаноатлантирилган. Натижада 6 та ҳоким қарори ноқунуний бўлиб чиққан. Юсуповга кўра, солиқ, пенсия жамғармалари, МИБ мансабдорларининг хатти-ҳаракатларини қонунга хилоф деб топишни сўраш ҳолатлари ортган.

custom img

Менингококк бўйича мурожаатлар келиб тушмоқда — Санэпидқўмита

Беморлар билан мулоқотда бўлган фуқаролар тўлиқ эмлаш билан қамраб олинган бўлиб, ушбу шахслар орасида касалланиш ҳолатлари қайд этилмаган.

custom img

Коррупцияга қарши курашда ҳокимларнинг масъулияти оширилади

Энди ҳукумат аъзолари ва ҳокимликка номзодлар коррупцияга қарши аниқ режалар тақдим этишлари шарт бўлади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"