Ўзбекистон

Президент Шавкат Мирзиёев Самарқандда Имом Бухорий мажмуасини зиёрат қилди

Бир ой ичида мажмуага 1 миллиондан ортиқ зиёратчи ташриф буюрган.

Президент Шавкат Мирзиёев Самарқандда Имом Бухорий мажмуасини зиёрат қилди

3 май куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Самарқанд шаҳрига ташриф буюриб, аввало Имом Бухорий мажмуасини зиёрат қилди.

 

Эзгу анъаналарга мувофиқ, давлат раҳбари буюк муҳаддис Имом Бухорий мақбарасида Қуръон тиловат қилдириб, дуо ўқиди.

 

Қайд этилишича, мазкур мажмуа Президент ташаббуси билан буюк алломанинг ислом оламидаги юксак мавқеига муносиб тарзда қайта бунёд этилган. Зиёратчилар учун кенг ва замонавий шароитлар яратилган.

 

Сўнгги йилларда амалга оширилган кенг кўламли бунёдкорлик ишлари натижасида мажмуанинг қабул қилиш қуввати сезиларли даражада оширилди. Илгари кунига 12 минг зиёратчига хизмат кўрсатган мажмуа бугунги кунда 65 минг нафаргача ташриф буюрувчини қабул қилиш имкониятига эга.

 

Маълумотларга кўра, мажмуа қайта очилганидан кейин бир ой ичида бу ерга 1 миллиондан ортиқ маҳаллий ва хорижий зиёратчилар ташриф буюрган.

 

Ташриф давомида Президент мажмуага келувчилар учун янада қулай шароитлар яратиш, инфратузилмани кенгайтириш ва зиёрат маданиятини ривожлантириш юзасидан қатор топшириқлар берди.

 

Хусусан, автотураргоҳларни кенгайтириш, сайр ҳудудларини ободонлаштириш, дам олиш учун қулай муҳит яратиш ва бу борадаги ишларни мунтазам таҳлил қилиб бориш зарурлиги таъкидланди.

 

Шунингдек, мажмуада имом-хатиблар малакасини ошириш тизимини йўлга қўйиш, зиёратчилар учун яратилган шароитларни доимий ўрганиб бориш ҳамда қўшимча чоралар белгилаш муҳим экани қайд этилди.

 

Давлат раҳбари муқаддас қадамжоларни обод сақлаш, зиёрат маданиятини юксалтириш ва тарихий меросга ҳурмат руҳини мустаҳкамлаш ёш авлод тарбиясида муҳим аҳамият касб этишини алоҳида таъкидлади.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.