Жаҳон

Қозоғистон “ўрта даромадлилар тузоғи”га дуч келмоқда — Тўқаев

Президент иқтисодий турғунликнинг олдини олиш учун сунъий интеллект ва платформа ечимларини ривожлантириш зарурлигини қайд этди.

Қозоғистон “ўрта даромадлилар тузоғи”га дуч келмоқда — Тўқаев

 

Қосим-Жомарт Тўқаев Қозоғистон иқтисодиёти ривожланишида муҳим тизимли муаммолар мавжудлигини қайд этди. Давлат раҳбари айрим иқтисодчилар фикрига қўшилган ҳолда мамлакат “ўрта даромадлилар тузоғи”га дуч келаётганини таъкидлади. Бу ҳақда Акорда маълум қилди.

 

Президентнинг сўзларига кўра, иқтисодий ўсишнинг анъанавий омиллари — табиий ресурслар ва арзон ишчи кучи самарадорлиги пасайиб бормоқда. Шу билан бирга, янги ривожланиш драйверлари ҳали тўлиқ шаклланмаган ва етарлича ишга туширилмаган.

 

У глобал тенденциялар фонида ривожланган ва ривожланаётган давлатлар ўртасидаги тафовут ортиб бораётганига эътибор қаратди. Хусусан, сунъий интеллект технологияларининг жадал ривожи капитал ва инновацияларни етакчи давлатлар қўлида жамланишига олиб келмоқда.

 

Шу муносабат билан давлат раҳбари иқтисодий турғунликнинг олдини олиш учун рақамли иқтисодиётга ўтишни жадаллаштириш зарурлигини қайд этди. Бу борада кенг кўламли платформа ечимларини ишлаб чиқиш, давлат бошқарувини рақамлаштириш ва сунъий интеллектдан самарали фойдаланиш устувор йўналиш сифатида белгиланди.

 

Президент, шунингдек, ягона давлат маълумотлар тизимини шакллантириш муҳимлигини таъкидлаб, давлат хизматларини тезкор ва самарали ишлайдиган тизимга айлантириш зарурлигини қайд этди.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Қозоғистон “ўрта даромадлилар тузоғи”га дуч келмоқда — Тўқаев | Zamon.uz