Жаҳон

Трамп Эроннинг сўнгги таклифини рад этди

АҚШ Президенти тақдим этилган шартларни қабул қилиб бўлмаслигини билдирди.

Трамп Эроннинг сўнгги таклифини рад этди

АҚШ президенти Доналд Трумп Эроннинг минтақавий можарони ҳал этиш бўйича сўнгги таклифини қабул қилмаслигини билдирди. Бу ҳақда у Исроилнинг Kan News журналисти Натан Гуттманга берган қисқа телефон суҳбатида маълум қилди.

 

Журналистнинг билдиришича, Трамп таклифни ўрганиб чиққанини таъкидлаб, “таклифни қабул қилиб бўлмайди”, деган. Шунингдек, у Эрон келишувга эришишга интилаётганини, аммо тақдим этилган шартлар уни қониқтирмаётганини қайд этган.

 

Kan маълумотига кўра, Трамп қўшимча изоҳларида музокаралар “жуда яхши кетмоқда”, деб баҳолаган. У, шу билан бирга, таклифда рози бўла олмайдиган жиҳатлар мавжудлигини айтган.

 

Бундан ташқари, Трамп Исроил президенти Исак Ҳерсогни Бош вазир Бинямин Нетаняхуга нисбатан жиноий иш доирасида афв қўллашга чақирган. 

 

Унинг фикрича, уруш шароитида мамлакатни бошқараётган раҳбар барча эътиборини ҳарбий ҳаракатларга қаратиши лозим.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.