Ўзбекистон

Ўзбекистонда 086-шаклдаги тиббий маълумотномани энди онлайн олиш мумкин

Мазкур ҳужжатни шакллантириш учун аввал фуқаро тиббий кўрикдан ўтган бўлиши талаб қилинади.

Ўзбекистонда 086-шаклдаги тиббий маълумотномани энди онлайн олиш мумкин

Ўзбекистонда 086-шаклдаги тиббий маълумотномани my.gov.uz портали орқали онлайн олиш имконияти яратилди. Бу ҳақда Ягона порталнинг Telegram-каналида хабар берилди.

 

Қайд этилишича, аввал мазкур ҳужжатни олиш учун фуқаролар тиббиёт муассасаларига бориб, навбат кутишга мажбур бўлган бўлса, эндиликда жараён рақамлаштирилди. Хизмат абитуриентлар, ишга кирувчилар, спортчилар, шунингдек айрим ижтимоий тоифаларга мансуб шахслар учун мўлжалланган.

 

Маълумотномани олиш учун фуқаро my.gov.uz порталига кириб, “Соғлиқни сақлаш” бўлими орқали тегишли хизматни танлаши ва ҳужжатни юклаб олиши мумкин.

 

Маълумотнома порталда шаклланиши учун фуқаро аввал тегишли тиббиёт муассасасида шифокорлар кўригидан ўтган бўлиши лозим. Шифокорлар хулосаси базага киритилгач, ҳужжатни масофадан туриб олиш имконияти яратилади.

 

Хабарга кўра, мазкур хизмат бепул тақдим этилади ва қўшимча ҳужжатлар талаб қилинмайди.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Ўзбекистонда 086-шаклдаги тиббий маълумотномани энди онлайн олиш мумкин | Zamon.uz