Жаҳон

Афғонистонда аёлларнинг дипломларини сертификатлаш тўхтатилди

Шунингдек, олий таълим тизимида ҳам янги чекловлар жорий этилган.

Афғонистонда аёлларнинг дипломларини сертификатлаш тўхтатилди

Афғонистонда аёлларнинг академик маълумотларини текшириш ва сертификатлаш жараёни тўхтатилгани маълум қилинди. Бу ҳақда Afghanistan International нашри хабар берди.

 

Қайд этилишича, мамлакат Ташқи ишлар вазирлиги томонидан аёлларга тегишли таълим ҳужжатларини, жумладан, хорижий таълим муассасаларида олинган диплом ва сертификатларни тасдиқлаш амалиёти бекор қилинган. Кобулдаги фуқароларнинг билдиришича, вазирлик ҳудудида уларга “аёллар ҳужжатларини текшириш энди тақиқланган” экани маълум қилинган.

 

Шу билан бирга, олий таълим тизимида ҳам кенгроқ чекловлар жорий этилган. Хусусан, Афғонистон Олий таълим вазирлиги томонидан давлат университетларига хорижий ташкилотлар ва олий ўқув юртларидан келадиган академик маълумотларни тасдиқлаш бўйича сўровларга жавоб бермаслик ҳақида оғзаки кўрсатма берилгани айтилмоқда. Бу кўрсатмалар эркак ва аёл талабаларга бирдек тааллуқли бўлса-да, аёлларга нисбатан қўлланилаётган умумий таълим чекловлари фонида уларнинг имкониятлари янада қисқариши кутилмоқда.

 

Мазкур қарор натижасида афғон аёлларининг хорижда ўқишни давом эттириш, дипломларини тасдиқлаш ёки халқаро ташкилотларда иш топиш имкониятлари сезиларли даражада чекланади. Шунингдек, бу ҳолат Афғонистоннинг хорижий университетлар билан академик ҳамкорлиги ва халқаро таълим алмашинуви жараёнларига ҳам салбий таъсир кўрсатиши мумкин.

 

Манбаларга кўра, ушбу чоралар кенг жамоатчилик эътиборини жалб қилмаслик мақсадида “жим ва босқичма-босқич” тарзда жорий этилмоқда. Университет маъмуриятларига хориждан келадиган расмий сўровларга жавоб бермаслик бўйича кўрсатмалар берилгани эса амалда академик ҳужжатларнинг халқаро миқёсда тан олиниши жараёнини тўхтатиб қўяди.

 

Эслатиб ўтамиз, Афғонистонда аввал ҳам қизларнинг мактаб таълими олтинчи синфдан кейин тақиқланган, шунингдек, аёлларнинг кўплаб соҳаларда, жумладан халқаро ташкилотларда фаолият юритишига ҳам жиддий чекловлар жорий этилган эди.

Мактаб олдида пичоқли ҳужум: 8 нафар ўқувчи жароҳатланди

Мактаб олдида пичоқли ҳужум: 8 нафар ўқувчи жароҳатланди

15 ёшли қиз мактабга кираётган ўқувчиларга пичоқ билан ҳужум қилган.

Сибирда ўлат аниқланмади: карантиндагиларнинг 60 фоизи чиқарилди

Сибирда ўлат аниқланмади: карантиндагиларнинг 60 фоизи чиқарилди

Россиянинг Иркутск вилоятида ўлат бўйича тадқиқот институти ходими вафот этганидан кейин у билан алоқада бўлганлар текширилди.

Нигерияда ҳарбий самолёт ботқоққа қулади: 25 киши ҳалок бўлди

Нигерияда ҳарбий самолёт ботқоққа қулади: 25 киши ҳалок бўлди

Мамлакатда 3 кунлик миллий мотам эълон қилинди.

ЕИ 2027 йил охиригача Россия газидан тўлиқ воз кечади — Фон дер Ляйен

ЕИ 2027 йил охиригача Россия газидан тўлиқ воз кечади — Фон дер Ляйен

Россия газининг ЕИ импортидаги улуши аллақачон 45 фоиздан 12 фоизгача қисқарган.

Энди навбат АҚШга: Нью-Йоркда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Энди навбат АҚШга: Нью-Йоркда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Штатда йил бошидан буён қизамиқнинг 108 та ҳолати қайд этилган.

Макка келишуви амалда: Туркия ва Покистон қўшинларини Саудия Арабистонига тезкор жойлаштириш чораларини кўради

Макка келишуви амалда: Туркия ва Покистон қўшинларини Саудия Арабистонига тезкор жойлаштириш чораларини кўради

Макка ва Мадинага қилинган ҳужумларга уринишлар ҳамда Саудия Арабистонидаги фуқаролик ва иқтисодий объектларга таҳдидлар қораланди.

Эл-Ниньо 347 млн болага таҳдид солмоқда: UNICEF хавфдан огоҳлантирди

Эл-Ниньо 347 млн болага таҳдид солмоқда: UNICEF хавфдан огоҳлантирди

Эл-Ниньо кучли тошқинлар, қурғоқчилик, сув ва озиқ-овқат танқислиги ҳамда касалликлар хавфини ошириши мумкин.

“Бу жуда кичик нарх”: Трамп Эрон билан урушда АҚШ шаҳарлари вайрон бўлиши мумкинлигини айтди

“Бу жуда кичик нарх”: Трамп Эрон билан урушда АҚШ шаҳарлари вайрон бўлиши мумкинлигини айтди

Эрон билан можарода Лос-Анжелес ва Сан-Диегога зарар етиши мумкин.