Ўзбекистон

Ўқитувчиларнинг 4 млн ойлиги қачон 1000 доллар бўлади?

Ўзбекистонда ҳамон ўқитувчи ва шифокорлар ҳамон энг паст ойликка ишламоқда. Бугунги кунда ўқитувчиларнинг базавий маоши 5 143 717 сўмни ташкил этмоқда.

Ўқитувчиларнинг 4 млн ойлиги қачон 1000 доллар бўлади?

Ўзбекистонда ҳамон ўқитувчи ва шифокорлар ҳамон энг паст ойликка ишламоқда. Статистика қўмитаси томонидан мамлакатдаги ўртача ойлик номинал ҳисобланган иш ҳақи ҳақида таҳлил эълон қилинди.

 

 

 

 

Унга кўра, 2026 йил январь-март ойларида ўртача ойлик номинал ҳисобланган иш ҳақи 6 млн 825 минг 900 сўмни ташкил этган. Ҳудудлар кесимида ўртача ойлик номинал ҳисобланган иш ҳақи Тошкент шаҳрида энг юқори кўрсаткич ҳисобланиб 11 млн 684 минг 300 сўмни ташкил қилган.

 

Ўртача ойлик номинал иш ҳақи иқтисодий фаолият турлари бўйича таҳлил қилинганда, энг юқори ўсиш суръатлари ташиш ва сақлаш соҳасида қайд этилди. Хусусан, мазкур соҳада 2025 йилнинг мос даврига нисбатан ўсиш суръати 22,5 % ни ташкил этиб, иш ҳақи миқдори 10 709,3 минг сўмга етгани кузатилди.

 

Таълим соҳасида ўртача ойлик иш ҳақи 4 615,9 минг сўмни ташкил этган бўлса, унинг таркиби бўйича ўртача ойлик иш ҳақи олий таълим соҳасида 10 843,9 минг сўмни, техник ва профессионал таълим соҳасида 4 931,9 минг сўмни, умумий ўрта таълим соҳасида 4 474,8 минг сўмни, мактабгача таълим соҳасида эса 2 485,2 минг сўмни ташкил этган.

 

Президент Мирзиёев иштирокидаги йиғилишда давлат раҳбари ўқитувчилар ойлигини 1000 долларга етказиш ҳақида гапирган эди.

 

2026 йилнинг 21 апрель куни Мактабгача ва мактаб таълим вазирлиги томонидан ўтказилган матбуот анжуманида вазир Эъзоза Каримова Ўзбекистонда ҳозирги кунда 3-4 фоиз ўқитувчи 10-20 млн атрофида ойлик олишини маълум қилди.

 

Вазир Эъзоза Каримова ўқитувчилар маоши оширилганини айтмоқда. Бироқ расмий рақамлар шуни кўрсатадики, юқори — 10–20 млн сўмлик ойлик фақат кичик қатламга 24 289 нафар педагог, 3-4% тегишли. 2024-2025 ўқув йили бошига умумий ўрта таълим ташкилотларида фаолият юритаётган ўқитувчилар сони 564,9 минг нафарни ташкил этган.

 

Вазига кўра, бугунги кунда ўқитувчиларнинг базавий маоши 5 143 717 сўмни ташкил этмоқда. Шу билан бирга, қўшимча устамалар тизими жорий қилиниб, педагогнинг тоифаси, стажи ва самарадорлигига қараб даромади оширилмоқда.

 

Бироқ умумий рақамларга қаралса, бу кўрсаткич анча чекланган. Масалан, фақат мактабгача таълим тизимидаёқ 179,5 минг педагог фаолият юритади.

 

Ўзбекистон бўйича умумий педагоглар сони одатда 700–800 минг атрофида деб баҳоланади (мактаблар, боғчалар ва бошқа таълим муассасалари билан бирга).

 

Таълим бўйича эксперт Комил Жалиловнинг zamon.uzga маълум қилишича, вазирлик ўқитувчиларга 10 млн ойлик олиш тизими мантиқсизлик.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Ўқитувчиларнинг 4 млн ойлиги қачон 1000 доллар бўлади? | Zamon.uz