Ўзбекистон

Оҳангарон ва Шаҳрихонда ихтисослашган чарм саноати зоналари ташкил этилади

Соҳада ишлаб чиқаришни кенгайтириш ва 12 минг янги иш ўрни яратиш режалаштирилмоқда.

Оҳангарон ва Шаҳрихонда ихтисослашган чарм саноати зоналари ташкил этилади

Президент Шавкат Мирзиёев чарм-пойабзал саноатида амалга оширилаётган ишлар ҳамда истиқболдаги режалар юзасидан тақдимот билан танишди.

 

Сўнгги йилларда соҳани қўллаб-қувватлаш, ишлаб чиқариш ҳажмини кенгайтириш ва экспорт салоҳиятини ошириш борасида изчил чоралар кўрилмоқда.

 

Жумладан, жорий йилнинг биринчи чорагида чарм саноатида ишлаб чиқариш ҳажми 962 миллиард сўмни ташкил этиб, ўсиш суръати 25 фоиздан ошди. 2030 йилга қадар ишлаб чиқариш ҳажмини 12 триллион сўмга, экспортни эса 500 миллион долларга етказиш, 12 минг янги иш ўрни яратиш режалаштирилган.

 

Шу билан бирга, мавжуд хомашё салоҳиятидан етарли даражада фойдаланилмаётгани қайд этилди. Хусусан, қўй ва эчки терисини қайта ишлаш даражаси 30 фоиз атрофида, йилига тайёрланадиган 40 минг тонна жуннинг эса атиги 15 фоизи қайта ишланмоқда.

 

Тақдимотда ишлаб чиқариш қувватларидан самарали фойдаланиш, хомашёни чуқур қайта ишлаш, тайёр маҳсулот улушини ошириш ва экспорт географиясини кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

 

Ҳудудларда ихтисослашган саноат зоналарини ташкил этиш режалаштирилган. Жумладан, Тошкент вилоятининг Оҳангарон ва Андижон вилоятининг Шаҳрихон туманларида чарм-пойабзал саноатига мўлжалланган замонавий саноат зоналари барпо этилади. Ушбу зоналарда ишлаб чиқариш инфратузилмаси, логистика, дизайн ҳамда малака ошириш марказлари ташкил қилинади.

 

Оҳангаронда экологик талабларга жавоб берадиган, марказлашган сув тозалаш тизимига эга замонавий саноат зонаси барпо этилиши кўзда тутилган. Бу ерда кунига 8 минг куб метргача сувни тозалаб, қайта фойдаланиш имконияти яратилади.

 

Хомашё базасини кенгайтириш мақсадида қўшни давлатлардан терини импорт қилишни йўлга қўйиш, тадбиркорларни “ягона дарча” тамойили асосида қўллаб-қувватлаш, транспорт харажатларини компенсация қилиш каби таклифлар илгари сурилди. Шунингдек, Навоий, Қашқадарё, Сурхондарё ва Тошкент вилоятларида терини йиғиш ва бирламчи қайта ишлаш пунктларини ташкил этиш, Сирдарё вилоятида йилига 30 минг тонна жунни қайта ишлашга мўлжалланган янги комплекс барпо этиш режалаштирилмоқда.

 

Сунъий чарм ишлаб чиқаришни кенгайтириш масаласига ҳам алоҳида эътибор қаратилди. Мазкур йўналишда 7 та йирик лойиҳа амалга оширилиб, йилига 50 миллион погон метр маҳсулот ишлаб чиқариш қувватлари яратилади.

 

Давлат раҳбари соҳага берилган имтиёзлардан самарали фойдаланиш, аниқ ҳисоб-китобларга асосланган лойиҳаларни амалга ошириш ҳамда рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кенгайтириш зарурлигини таъкидлади.

 

Мутасаддиларга корхоналарни молиявий соғломлаштириш, экспортни кенгайтириш ва халқаро стандартларни жорий этиш бўйича аниқ топшириқлар берилди.

custom img

Ўзбекистонда ер ости тоннеллари қуриш учун жиноий жавобгарлик жорий этилади

2016–2025 йиллар давомида 12 та ноқонуний чегарадан ўтувчи туннел аниқланган.

custom img

Ўзбекистонда экологик қонунбузарликлар учун молиявий жавобгарлик кучайтирилади

Сувни ифлослантириш ва дарахтларни ҳимоя қилмаслик ҳолатларида катта миқдорда молиявий санкциялар қўлланилади.

custom img

Путиннинг парадига “кўз тегди”

9 май куни Қизил майдонда ўтказиладиган ҳарбий парад бу йил бошқаларидан фарқли бўлиши мумкин. Расмий маълумотларга қараганда қизил майдондаги парад вақтида ҳарбий техникалар намойиш этилмайди, шунингдек, мобил алоқа чекланади, ҳатто алоқа тизимларининг айрим тармоқлари вақтинча ўчириб қўйилиши ҳам мумкин. Бу чоралар Кремлнинг оддий хавфсизлик чоралари эмас, балки сиёсатшунослар талқинидаги навбатдаги қўрқув аломатлари бўлиши мумкин.

custom img

Тошкентда 15 та машина иштирокида ЙТҲ содир бўлди

Соғлиги ёмонлашиб, бошқарувни йўқотган ҳайдовчи бир нечта машиналарга урилиб кетган.

custom img

Ўзбекистонда карталар ўртасида комиссиясиз ўтказмалар жорий этилиши мумкин

Банк карталари орқали амалга ошириладиган операцияларда СМС-хабарномалар харажатлари қайта кўриб чиқилади.

custom img

ОТМ битирувчиларидан диплом ҳимоя олдидан қўшимча ҳужжатлар талаб қилиняптими?

Талабалардан ўзини ўзи банд қилгани тўғрисида маълумот, расмий иш жойидан маълумотнома ёки уч томонлама шартнома талаб қилинаётгани ҳақидаги хабарларга расмий изоҳ берилди.

custom img

Ўзбекистонда тадбиркорлик субъектининг номи ёзилган пешлавҳа реклама деб ҳисобланмайди

Президент Шавкат Мирзиёев ишлаб чиқариш корхоналари фаолиятини барқарорлаштириш ҳамда тадбиркорларни ўйлантираётган муаммоли масалаларни ҳал этиш юзасидан тақдимот билан танишди.

custom img

Ўқитувчиларнинг 4 млн ойлиги қачон 1000 доллар бўлади?

Ўзбекистонда ҳамон ўқитувчи ва шифокорлар ҳамон энг паст ойликка ишламоқда. Бугунги кунда ўқитувчиларнинг базавий маоши 5 143 717 сўмни ташкил этмоқда.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"