Жаҳон

Қозоғистонда “Казцинк” заводида портлаш юз берди

Портлаш оқибатида 2 киши ҳалок бўлди, 5 киши жароҳатланди.

Қозоғистонда “Казцинк” заводида портлаш юз берди

Қозоғистоннинг Уст-Каменогорск шаҳрида жойлашган “Казцинк” металлургия мажмуасида юз берган портлаш оқибатида икки ишчи ҳалок бўлди, яна беш киши жароҳат олди. Бу ҳақда Теngrinews.kz хабар берди.

 

Маълум қилинишича, ҳодиса 5 май куни тутун сўргични тозалаш ишлари олиб борилаётган вақтда содир бўлган. Дастлабки маълумотларга кўра, қурилмада портлашга ўхшаш зарба юз бериб, унинг ортидан ёнғин келиб чиққан ҳамда конструкцияларнинг бир қисми қулаган.

 

Компания баёнотига кўра, жабрланганларга зарур тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. Воқеа жойида фавқулодда хизматлар ишламоқда, оқибатларни бартараф этиш ишлари давом этмоқда. Ҳодиса юзасидан махсус комиссия тузилган бўлиб, унинг сабаблари ва тафсилотлари текширув якунларига кўра аниқланади.

 

“Казцинк” ҳалок бўлганларнинг яқинларига ҳамдардлик билдириб, жабрланганлар ва марҳумларнинг оилаларига моддий ҳамда психологик ёрдам кўрсатилишини маълум қилди.

 

Шунингдек, ваколатли органлар томонидан атроф-муҳитга таъсир ўрганилмоқда. Дастлабки хулосаларга кўра, маҳаллий миқёсда чанг чиқиши қайд этилган бўлиб, рухсат этилган меъёрлардан ошиш ва хавфли моддалар ажралиши аниқланмаган.

 

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги маълумотига кўра, ҳодиса жойидан тўрт нафар жабрланувчи топилиб, тиббиёт муассасаларига етказилган. Қутқарувчилар, шифокорлар ва кинолог гуруҳлари жалб этилган.

 

Ҳодиса тонгда шаҳар аҳолиси орасида ҳам хавотир уйғотди — осмон сари кўтарилган қуюқ тутун ижтимоий тармоқларда кенг тарқалди.

 

Қозоғистон бош вазири Олжас Бектенов мазкур ҳолат юзасидан тегишли вазирликлар ва ҳудудий ҳокимликка зарур топшириқлар берилганини билдириб, вазият ҳукумат назоратида эканини маълум қилди.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Қозоғистонда “Казцинк” заводида портлаш юз берди | Zamon.uz