Ўзбекистон

Ўзбекистонда “Фахрий” мақоми жорий этилади

Мазкур мақомга эга шахслар бир қатор имтиёзлардан фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлади.

Ўзбекистонда “Фахрий” мақоми жорий этилади

Олий Мажлис Қонунчилик палатасида “Фахрийлар тўғрисида”ги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда кўриб чиқилди ва депутатлар томонидан қабул қилинди.

 

Қонун лойиҳаси билан фахрийлар мақоми, уларнинг тоифалари, шунингдек, соҳа ва идораларнинг ваколатлари аниқ белгиланиши назарда тутилмоқда. 

 

Ҳужжатда фахрийларнинг ҳуқуқий ҳамда ижтимоий ҳимоясини кучайтириш, уларга бериладиган имтиёз ва кафолатларни тизимлаштириш кўзда тутилган.

 

Лойиҳага кўра, муайян соҳа, тармоқ ёки касбда узоқ йиллар давомида виждонан ва намунали меҳнат қилган, давлат ҳамда жамият эътирофига сазовор бўлган фуқароларга “фахрий” мақоми берилади.

 

Мазкур мақомга эга шахслар бир қатор имтиёзлардан фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлади. Хусусан, улар санаторий-курорт ва соғломлаштириш муассасаларида бепул даволаниш, уй-жой ва коммунал хизматлар учун компенсация тўловлари олиш, шунингдек, солиқ ва пенсия тизими доирасидаги имтиёзлардан фойдаланиш имконига эга бўлади.

 

Шунингдек, фахрийларнинг амбулатор даволаниш жараёнида дори воситалари билан имтиёзли таъминланиши, маданият ва кўнгилочар муассасалар — театрлар, спорт иншоотлари, музейлар ҳамда моддий маданий мерос объектларидан имтиёзли фойдаланиши ҳам назарда тутилмоқда.

 

Қонун лойиҳасида фахрийларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш тизимини мустаҳкамлаш, уларнинг ҳуқуқ ва кафолатларини қонунчилик даражасида аниқ белгилаш ҳам асосий мақсад сифатида қайд этилган.

 

Муҳокамалардан сўнг, қонун лойиҳаси депутатлар томонидан биринчи ўқишда маъқулланди.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.