Ўзбекистон

Олий суд яна 161 нафар қатағон қурбонини оқлади

Сўнгги йилларда жами 1 236 нафар қатағон қурбони реабилитация қилиниб, оқланган.

Олий суд яна 161 нафар қатағон қурбонини оқлади

 

Олий суд томонидан совет даврида асоссиз айбловлар билан жавобгарликка тортилган яна 161 нафар фуқаро оқланди. Бу ҳақда суд матбуот хизмати маълум қилди.

 

Қайд этилишича, мазкур жараён Шавкат Мирзиёевнинг 2020 йил 8 октябрдаги қатағон қурбонлари хотирасини абадийлаштиришга қаратилган фармойиши асосида изчил амалга оширилмоқда.

 

Шу мақсадда тузилган республика ишчи гуруҳи томонидан архив ҳужжатлари чуқур ўрганилиб, тарихий адолатни тиклаш ишлари кенг кўламда олиб борилмоқда. Мутахассисларга вазирлик ва идоралар архивларидан фойдаланиш имконияти яратилгани ҳам ушбу жараён самарадорлигини оширмоқда.

 

Маълум қилинишича, сўнгги йилларда амалга оширилган изчил ишлар натижасида илгари реабилитация қилинмаган 1 236 нафар қатағон қурбони оқланган.

 

Сўнгги қарорга кўра, 1920–1934 йилларда турли тузилмалар — хусусан, Фарғона махсус бўлими ҳамда Ўрта Осиё ва Қозоғистон бирлашган давлат сиёсий бошқармаси ҳузуридаги «Учлик» қарорлари асосида судланган шахсларга оид жиноят ишлари қайта кўриб чиқилди.

 

Улар босмачилик ҳаракатларига ёрдам бериш, қуролли гуруҳлар тузиш ва совет ҳокимиятига қарши фаолиятда айбланган эди. Мазкур ишлар қайта ўрганилиб, 2026 йил 6 май куни ўтказилган очиқ суд мажлисларида Жиноят-процессуал кодексининг тегишли моддалари асосида 8 та жиноят иши бўйича 161 нафар шахсга нисбатан оқлов ҳукми чиқарилди.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Олий суд яна 161 нафар қатағон қурбонини оқлади | Zamon.uz