Ўзбекистон

Қурилишда рухсат олиш жараёнлари соддалаштирилиб, ҳужжатлар сони қисқартирилади

Қурилиш соҳасида бюрократияни қисқартириш масалалари кўриб чиқилди.

Қурилишда рухсат олиш жараёнлари соддалаштирилиб, ҳужжатлар сони қисқартирилади

 

Президент Шавкат Мирзиёев қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида бюрократияни қисқартириш ва назорат ишлари натижадорлигини ошириш юзасидан тақдимот билан танишди.

 

Сўнгги йилларда қурилиш соҳасида амалга оширилаётган кенг кўламли ишлар аҳоли учун замонавий уй-жойлар, ижтимоий объектлар ва ривожланган инфратузилма барпо этишга хизмат қилмоқда. Шу билан бирга, янги қурилиш объектлари хавфсизлик, сифат, экология ва шаҳарсозлик талабларига тўлиқ жавоб бериши зарурлиги таъкидланди.

 

Тақдимотда қурилиш жараёнларини тартибга солувчи давлат хизматларини соддалаштириш, ортиқча ҳужжатлар сонини қисқартириш ва инсон омилини камайтириш масалалари кўриб чиқилди. Ҳозирда қурилишни бошлаш учун 8 та ҳужжат талаб этилиши ва бу жараён айрим ҳолларда 3 ойдан 12 ойгача чўзилиши қайд этилди. Таклифларга кўра, 2 та ҳужжат бекор қилинади, яна 2 таси рақамли интеграция орқали шакллантирилади. Натижада жараёнлар 7 баробаргача тезлашади.

 

Янги тартиб асосида лойиҳалашга рухсатнома ва архитектура-режалаштириш топшириғи ягона ҳужжатга бирлаштирилади. «ШаффофАI» тизими орқали бу жараён автоматлаштирилиб, 30 иш кунигача давом этадиган муддат тўлиқ қисқартирилади.

 

Лицензиялаш тизимида ҳам туб ўзгаришлар кўзда тутилган. Аввал 14 иш кунигача давом этган жараён янги тизимда атиги 5 дақиқада амалга оширилиши мумкин. Маълумотлар электрон базалар орқали автоматик текширилади ва ҳужжат илова қилиш талаби бекор қилинади.

 

Қурилиш объектларини фойдаланишга топшириш тартиби ҳам соддалаштирилади. Давлат объектлари учун талаб этиладиган ҳужжатлар сони 3 тадан 1 тага қисқартирилади, қабул қилиш муддати эса 2 ойдан 15 кунгача камаяди.

 

Шунингдек, қурилиш объектларини онлайн мониторинг қилиш тизими жорий этилиши режалаштирилмоқда. Қиймати 3 миллиард сўмдан юқори бўлган объектларга кузатув камераларини ўрнатиш орқали қонунбузарликларни эрта аниқлаш, яширин иқтисодиётнинг олдини олиш ва меҳнат хавфсизлигини таъминлаш кўзда тутилган.

 

Назорат тизимини кучайтириш мақсадида “Шаффоф қурилиш” платформасида техник ва муаллифлик назоратчиларининг рейтинг тизими жорий этилади. Қурилиш материаллари сифати устидан назорат ҳам рақамлаштирилади — ҳар бир материал махсус платформа орқали рўйхатга олинади.

 

Ноқонуний қурилишлар муаммоси ҳам муҳокама қилинди. Ҳозирда республика бўйича минглаб рухсатсиз объектлар аниқлангани қайд этилиб, бундай ҳолатларнинг олдини олиш учун рақамли эслатмалар ва тизимлар интеграцияси жорий этилиши таклиф қилинди.

 

Давлат раҳбари қурилиш соҳасидаги ислоҳотлар амалий натижа бериши, бюрократик тўсиқларни камайтириши ва тадбиркорлар учун қулай муҳит яратиши зарурлигини алоҳида таъкидлади.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Қурилишда рухсат олиш жараёнлари соддалаштирилиб, ҳужжатлар сони қисқартирилади | Zamon.uz