Ўзбекистон

11 май куни бошланғич синф ўқувчиларига дарслар бўлмайди, фақат юқори синфлар ўқийди

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги 11 майдаги иш тартиби бўйича маълумот берди.

11 май куни бошланғич синф ўқувчиларига дарслар бўлмайди, фақат юқори синфлар ўқийди

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги 11 май куни умумтаълим мактаблари ҳамда мактабгача таълим ташкилотлари фаолияти юзасидан маълумот берди.

 

Қайд этилишича, Президент фармонига мувофиқ, 9 май — Хотира ва қадрлаш куни беш кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун шанба кунига тўғри келгани сабабли дам олиш куни 11 май — душанбага кўчирилган.

 

Шунга кўра, 11 май куни умумтаълим мактабларида шу кунга белгиланган дарс машғулотлари ўтказилади. Бунда бошланғич синф ўқувчилари бундан мустасно экани маълум қилинди.

 

Вазирлик ахборотига кўра, давлат мактабгача таълим ташкилотларида эса 11 май дам олиш куни ҳисобланади. Нодавлат таълим муассасаларида дам олиш кунлари ички тартиб-қоидаларга мувофиқ белгиланади.

 

Эслатиб ўтамиз, Президент фармонига асосан:

 

9 май, шанба — одатий дам олиш куни;

10 май, якшанба — одатий дам олиш куни;

11 май, душанба — кўчирилган дам олиш куни этиб белгиланган.

 

Мазкур тартибга кўра, ҳафтасига 5 кун ишлайдиган ходимлар кетма-кет 3 кун, 6 кун ишлайдиганлар эса кетма-кет 2 кун дам олади.

 

Шунингдек, фармонга мувофиқ, иш ҳафтасининг туридан қатъи назар барча ходимлар учун 28 ва 29 май қўшимча дам олиш кунлари этиб белгиланган. Олти кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун эса 30 май куни ҳам дам олиш куни бўлади.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

11 май куни бошланғич синф ўқувчиларига дарслар бўлмайди, фақат юқори синфлар ўқийди | Zamon.uz