Ўзбекистон

Нурободда 50 минг гектар майдонда писта плантациялари барпо этилади

Ушбу тадбирларнинг дастлабки босқичида 500 нафар маҳаллий аҳолини пудрат шартномалари асосида иш билан таъминлаш режалаштирилган.

Нурободда 50 минг гектар майдонда писта плантациялари барпо этилади

Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси ҳузуридаги Ўрмон агентлиги томонидан Самарқанд вилоятининг Нуробод туманидаги Саройқўрғон давлат ўрмон хўжалигига “Писта плантациялари ташкил этилишининг муҳим жиҳатлари ва кутилаётган натижалар” мавзусида пресс-тур ташкил этилди.

 

 

Тадбирда Республика Ўрмон агентлиги ва вилоят Экология бошқармаси масъуллари, ҳудудий давлат ўрмон хўжаликлари раҳбарлари, олимлар, ўрмончилар, маҳалла фаоллари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

 

Пресс-тур давомида Нуробод туманида амалга оширилаётган писта плантациялари барпо этиш лойиҳасидан кўзланган мақсад ва кутилаётган натижалар ҳақида журналистларга батафсил маълумот берилди.

 

 

Тадбирда сўз олган Саройқўрғон давлат ўрмон хўжалиги директори Аҳмад Сағдуллаев ушбу лойиҳани амалга ошириш жараёнида бажариладиган тадбирлар ҳақида журналистларга маълумот берди.

 

“2026 йилдан бошлаб 2036 йил якунига қадар Нуробод туманида жами 50 минг гектар майдонда писта плантациялари барпо этилиши режалаштирилган. 2026 йилда ҳам 5 минг гектар майдонда интенсив писта плантациялари барпо этиш, сув таъминоти инфратузилмасини яратиш ҳамда замонавий агротехнологияларни жорий этиш режалаштирилган. Ушбу тадбирлар учун жорий йилда 21 млрд сўм маблағ йўналтирилиши, ҳудудда 40 та тик қудуқ ва 40 та мембрана ўрнатилиши мақсад қилинган, – деди А. Сағдуллаев. – Ушбу тадбирларнинг дастлабки босқичида 500 нафар маҳаллий аҳолини пудрат шартномалари асосида иш билан таъминлаш режалаштирилган. Уларнинг ҳар бирига 10 гектардан писта майдонлари бириктириб берилиши белгиланган."

 

Таъкидлаш жоизки, туманда жорий йилнинг баҳор мавсумида 252 гектар ерга кўчатдан, 290 гектарга уруғдан – жами 542 гектар майдонда писта плантациялари ташкил этилди. Ҳозирда кузги мавсумда писта экилиши учун агротехник қоидалар асосида ер тайёрлаш ишлари давом эттирилмоқда.

 

 

Мутахассисларнинг таъкидлашича, мазкур ташаббус деградацияга учраган ерларни тиклаш ва улардан самарали фойдаланишга хизмат қилади. Агротехник талабларга кўра, писта дарахтлари 6–7 йилда ҳосилга киради ва 12 йилдан бошлаб юқори ҳосилдорликка эришилади.

 

 

Шундан сўнг, туман шароитида писта экиш ва парвариш қилиш жараёнлари мутахассислар томонидан жойида кўрсатиб берилди. Пресс-тур давомида журналистларнинг мавзуга оид саволларига масъуллар томонидан батафсил жавоблар берилди.

 

 

Айтиш ўринлики, шу кунларда Экология қўмитаси ҳузуридаги “Яшиллойиҳа” институти томонидан ерларни ўрганиш, тупроқ-иқлим таҳлили ва экиш схемалари ишлаб чиқилмоқда. Лойиҳа якунида ерлар деградациясининг олдини олиш, экспортбоп маҳсулотлар етиштириш ҳажмини ошириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ҳамда ҳудуднинг экологик барқарорлигини таъминлаш мақсад қилинган.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.