Жаҳон

Нью-Йоркда ўзбекистонлик аёлнинг ўлимига сабаб бўлган ҳайдовчи ҳибсга олинди

Мазкур иш бўйича суд мажлиси 18 майга белгиланган.

Нью-Йоркда ўзбекистонлик аёлнинг ўлимига сабаб бўлган ҳайдовчи ҳибсга олинди

Нью-Йорк шаҳрида ўзбекистонлик аёлнинг ўлимига сабаб бўлган йўл-транспорт ҳодисаси юзасидан шаҳар транспорт департаменти ходими ҳибсга олинди деб хабар беради Slavic Sacramento.

 

Маълумотларга кўра, 49 ёшли Жонатан Адорно 10 март куни Квинс ҳудудида содир бўлган авариядан қарийб етти ҳафта ўтиб, 28 апрел куни қўлга олинган.

 

Тергов маълумотларига кўра, у самосвал бошқариб кетаётиб, чорраҳада бурилиш вақтида пиёдалар йўлагидан ўтаётган 31 ёшли ўзбекистонлик Нилуфар Комиловани уриб юборган. Ҳодиса оқибатида аёл оғир тан жароҳатлари олиб, воқеа жойида вафот этган.

 

Ҳайдовчига пиёдага йўл бермаслик ва эҳтиётсизлик билан ҳаракатланиш бўйича айбловлар қўйилган.

 

Қайд этилишича, ҳодисадан сўнг ҳайдовчи воқеа жойини тарк этмаган. Мазкур иш юзасидан Нью-Йорк автомагистрал патрул хизматининг йўл ҳаракати тергов бўлими томонидан суриштирув ишлари давом эттирилмоқда.

 

Навбатдаги суд мажлиси 18 май куни Квинс жиноят судида бўлиб ўтиши режалаштирилган.

custom img

Швейцария суди Гулнора Каримовага оид ишни тўхтатди

Суд иши бўйича Ломбард Одиер банки жаримага тортилди, собиқ ходимга эса икки йиллик шартли қамоқ жазоси тайинланди.

custom img

Собиқ исроиллик ҳарбийлар Трампни Нетаняхуга босим ўтказишга чақирди

Нетаняхунинг АҚШга ташрифи арафасида Исроилнинг собиқ ҳарбий ва разведка раҳбарлари Трампни Ғарбий соҳилдаги зўравонликларни тўхтатиш, қонун устуворлигини тиклаш ва айбдорларни жавобгарликка тортишга ундашни сўраган.

custom img

АҚШ ҳарбийлари Трампни ракета захиралари камайгани ҳақида огоҳлантирди — АP

Стратегик ўқ-дорилар захирасининг камайиши АҚШнинг ҳарбий имкониятларига таъсир қилиши мумкин.

custom img

Тожикистонда ҳижоб, соқол ва арабча кийимларга чеклов кучайтирилди

Маҳаллий ҳокимият аёлларни анъанавий тожик миллий либосларини кийишга чақирмоқда.

custom img

Россия ва Шимолий Корея янги стратегик йўлакни якунламоқда

Айрим таҳлилчилар кўприк ҳарбий юкларни ташиш учун муҳим йўлакка айланиши мумкинлигини билдирмоқда.

custom img

Жанубий Кореянинг собиқ президенти яна 18 ойлик қамоқ жазосига ҳукм қилинди

Умрбод қамоқ жазосини ўтаётган Юн Сок Ёл сайлов қонунчилигини бузганлик бўйича ҳам айбдор деб топилди.

custom img

Исроил Суриянинг жанубида таҳдидли варақалар тарқатди

Варақаларда Исроил армиясига қарши ҳар қандай ҳаракатни тўхтатиш талаби илгари сурилган.

custom img

Исроил АҚШ ёрдамисиз омон қололмайди — Трамп

Америка президенти, аввало, Эрон атрофидаги вазиятни назарда тутганини таъкидлади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"