Жаҳон

АҚШда фирибгарлик қилган “сохта шайхлар” қамалди

Огаё штатида яшовчи  ака-укалар ўзларини Яқин Шарқ қироллик оиласи вакиллари сифатида таништириб келган.

АҚШда фирибгарлик қилган “сохта шайхлар” қамалди

АҚШнинг Огаё штатида яшовчи ва ўзларини Яқин Шарқ қироллик оиласи вакиллари сифатида таништириб келган икки ака-ука 21 миллион долларлик йирик фирибгарлик схемаси учун узоқ муддатга қамалди. Бу ҳақда The New York Post хабар берди.

 

Суд ҳукмига кўра, Зубайр Ал Зубайр 24 йилга, унинг укаси Муззаммил Ал Зубайр эса 23 йилга озодликдан маҳрум этилган.

 

Тергов маълумотларига кўра, ака-укалар 2020–2023 йиллар давомида ўзларини ниҳоятда бой ва нуфузли шахслар сифатида кўрсатиб, бир неча фирибгарлик схемаларини амалга оширган. Улар Огаё штатининг Шарқий Кливленд шаҳри мери аппаратининг собиқ раҳбари Майкл Смедли билан ҳамкорлик қилган. Смедли ҳам ушбу иш бўйича 8 йилдан ортиқ муддатга қамалган.

 

Судда айтилишича, Зубайр ўзини БАА маликаси билан турмуш қурган шахс сифатида таништирган, Муззаммил эса ҳеч қандай профессионал тажрибасиз ўзини хедж-фонд менежери деб кўрсатган.

 

Ака-укалар дабдабали ҳаёт тарзи орқали атрофдагиларда ишонч уйғотишга уринган. Улар Rolls-Ройcе автомобиллари, хусусий самолётлар, қимматбаҳо соатлар ва люкс автомобиллардан фойдаланган. Шунингдек, уларнинг коллекциясида ўнлаб қуроллар, жумладан олтин қопламали АК-47 услубидаги милтиқ ҳам бўлган.

 

Федерал прокуратурага кўра, ака-укалар турли схемалар орқали бир неча жабрланувчиларнинг миллионлаб доллар маблағларини ўзлаштирган. Жумладан, Зубайрнинг БАА фуқароси бўлган собиқ севгилиси 737 минг доллар йўқотган.

 

Энг йирик эпизодлардан бирида эса улар хитойлик инвесторни қарийб 18 миллион долларга алдаган. Ака-укалар инвесторни саноат мажмуасига эгалик қилаётгани ва у ерда криптовалюта бизнесини йўлга қўйишига ишонтирган.

 

Терговчилар таъкидлашича, ака-укалар Майкл Смедлига қиммат совғалар, нақд пуллар, ресторанлар, VIP спорт чипталари ва бошқа имтиёзлар орқали пора берган. Эвазига у уларга расмий ҳужжатлар, полиция гувоҳномалари ва давлат даражасидаги кўмакларни тақдим этган.

 

Суд ҳакамлар ҳайъати учала шахсни порахўрлик фитнаси, электрон фирибгарлик, пул ювиш ва давлат маблағларини ўғирлаш билан боғлиқ айбловлар бўйича айбдор деб топди. Зубайр Ал Зубайр қўшимча равишда солиқ декларацияларини атайлаб топширмаганликда ҳам айбланган.

custom img

Тўқаев янги президентлик муддатига сайланиши мумкинлиги ҳақидаги саволга жавоб берди

Қозоғистон янги Конституцияси амалдаги президентга яна бир бор президентлик сайловида қатнашиш имконини берди.

custom img

Украина Россиядаги Ozon омборига зарба берди

Россия Мудофаа вазирлиги бир кеча давомида 457 та Украина дрони уриб туширилганини билдирди.

custom img

Қозоғистонда мамлакат тарихидаги илк Қурултой учун сайлов бошланди

Сайловда жами 12 605 788 нафар фуқаро иштирок этиши кутилмоқда.

custom img

Эрон Ироқ нефть танкерларининг бир қисмига Ҳормуз бўғозидан ўтишга рухсат берди

Бағдод бу масалани Эрон расмийлари билан муҳокама қилган.

custom img

Хитой роботи 100 метрга югуриш бўйича инсон рекордини янгилади

Ҳонор компанияси томонидан ишлаб чиқилган “Яшин” номли гуманоид робот 100 метр масофани 9,32 сонияда босиб ўтган.

custom img

Ўзбекистон фуқароларига ҳам тааллуқли АҚШ виза чеклови бекор қилинди

Суд Трамп маъмуриятининг 75 давлат фуқароларига иммиграцион визалар беришни тўхтатиш сиёсатини ноқонуний деб топди.

custom img

Нетаняху Эрдоғанни кескин танқид қилди

Исроил Туркиянинг Нетаняхуни халқаро қидирувга бериш ҳақидаги талабига жавоб берди.

custom img

Россиянинг “Яблоко” партияси парламент сайловларидан четлатилди

Партия вакиллари сайловдан четлатилиш ортида сиёсий сабаблар турганини билдирган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"