Жаҳон

Кремлнинг Парад режалари ўзгариб кетди

7 май куни ТАСС ахборот агентлиги томонидан ҳарбий парадда иштирок этадиган давлатлар рўйхати эълон қилинди. Унда 9 давлат қатнашиши ёзилган.

Кремлнинг Парад режалари ўзгариб кетди

 

Марказий Осиё минтақасида мамлакат раҳбарлари 9 май кунги тадбирни бу йил Москвада эмас, уйида кутиб оладиган бўлди.

 

7 май куни ТАСС ахборот агентлиги томонидан ҳарбий парадда иштирок этадиган давлатлар рўйхати эълон қилинди. Унда 9 давлат қатнашиши ёзилган. Менимча, ростдан ҳам бу йилги парад бошқаларидан ўзгача тарзда кечади. Бу ҳақида эса, видео сўнггида билиб оласиз.

 

             

 

 

Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Туркманистон раҳбаларининг ҳам парадда иштирок этиши номаълум. Ҳар йили бу вақтда барча раҳбарлар парадда иштирок этишга розилиги рус медиаси томонидан баландпарвоз гаплар билан эълон қилинар эди.

 

Шу билан бирга Арманистон Бош вазири Никол Пашинян ҳам парадда иштирок этмаслигини билдирди.

 

Ҳукумат раҳбари бу қарорни 7 июнга режалаштирилган парламент сайловлари олдидан сайловолди кампанияси бошлангани билан изоҳлади.

 

“Мен апрель ойида Россияга ташрифим чоғида Россия президентига сайловолди кампанияси туфайли 9 майга мўлжалланган тадбирларда қатнаша олмаслигимни маълум қилганман”, - деган Пашинян ҳукумат йиғилишидан сўнг журналистларга.

 

Украина президенти Володимир Зеленский айрим давлатлар вакилларининг 9 май куни Москвага бориш режасига муносабат билдириб, буни “тавсия этмаслигини” айтди.

 

У Россиянинг 9 май арафасидаги сулҳ таклифига жавобан “сукут режими”ни жорий қилган эди, бироқ Россия ҳарбий ҳаракатларини тўхтатмаган. Украина эса бунга мос жавоб қайтарилишини билдирган.

 

“Россияга яқин айрим давлатлардан уларнинг вакиллари Москвада боришни режалаштираётгани ҳақида хабарлар ҳам бор. Ғалати истак... айнан шу кунларда-я. Биз буни тавсия этмаймиз”, — деди президент кечки мурожаати давомида.

 

Кремль томонидан эълон қилинга рўйхатга кўра, қизил майдондаги парадда Абхазия, Беларус, Лаос, Малайзия, Словакия, Жанубий Осетия, Серб Республикаси каби давлатларнинг раҳбалари ва ҳукуматдаги юқори лавозимдаги шахслар иштирок этади.

 

Reuters нашрининг ёзишича, 9 май куни Москвада хавфсизлик кучлари кучайтирилади. Бунга сабаб сифатида биринчи Украининг шу куни Москвага дрон ҳужуми уюштириш ҳақидаги гаплари бўлса, иккинчидан Ғарб медиаси ва турли хил раведка ташкилотлари томонидан ўша куни Путинга суиқасд ёки давлат тўнтариши режалаштирилган. Бу ҳам етмаганидек хорижий журналистларининг Москвадаги парадда қатнашиши ҳақидаги аккредитация бекор қилинган.

 

Кремль матбуот котиби Дмитрй Песков буни Украинадан кутилаётган “террорчилик таҳдиди” билан изоҳлади. Аммо у Путинга қарши кутилаётган суиқасдни рад этди.

 

Аввал хабар берганизмидек, Москвадаги қизил майдонда ўтказиладиган парадда ҳарбий техниклар иштирок этмайди. У ерда фақат аскарлар иштирок этади.

 

Москвадаги парад ҳақидаги видеони кўрмаган бўлсангиз Zamon.uz'нинг YouTube саҳифасида томоша қилинг.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Кремлнинг Парад режалари ўзгариб кетди | Zamon.uz