Ўзбекистон

Миллий медиада кадрлар салоҳиятини юксалтиришнинг амалий натижалари: Навоийда “Медиа ҳафталик” якунланди

Тадбир давомида 200 га яқин иштирокчига сертификат, 12 нафар фаол контент-мейкерга эса махсус карталар топширилди.

Миллий медиада кадрлар салоҳиятини юксалтиришнинг амалий натижалари: Навоийда “Медиа ҳафталик” якунланди

 

Навоий вилоятида бир неча кун давом этган “Медиа ҳафталик” якунига етди. Тадбир миллий медиа соҳасида кадрлар салоҳиятини юксалтириш, ёш журналист ва контент-мейкерларни қўллаб-қувватлаш ҳамда тажриба алмашиш имкониятларини кенгайтиришга қаратилди.

 

               

 

Якуний босқичда ўтказилган Медиа форумда соҳа вакиллари миллий ахборот маконини замонавий талаблар асосида ривожлантириш, сифатли медиа маҳсулотлар яратиш ҳамда халқаро майдонда рақобатбардошликни ошириш масалаларини муҳокама қилдилар.

 

Тадбир доирасида Ёшлар ишлари агентлиги, Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси ҳамда «Алоқабанк» мутасаддилари иштирокида очиқ мулоқот ташкил этилди. Унда ёш контент-мейкерлар, блогер ва журналистларни тизимли қўллаб-қувватлаш, уларнинг профессионал ўсишини таъминлаш учун тақдим этилаётган янги имконият ва имтиёзлар ҳақида батафсил сўз юритилди.

 

                   

 

Ҳафталик доирасидаги назарий билимлар амалий рағбат билан уйғунлашиб кетди. Ўзларининг креатив ёндашуви ва изланишлари учун 12 нафар фаол контент-мейкер махсус пластик карталар билан тақдирланди. Янги ғояларга очиқлиги ҳамда медиа соҳасидаги замонавий билим ва кўникмаларини оширганининг муносиб эътирофи сифатида 200 га яқин иштирокчига сертификатлар топширилди.

 

               

 

Навоийдаги мазкур “Медиа ҳафталик” турли авлод ва қарашдаги медиа вакилларини бир мақсад йўлида бирлаштирган, фикр ва тажриба алмашинувини янги босқичга олиб чиққан чинакам ижодий платформага айланди. Энг муҳими, ушбу мулоқот ва илгари сурилган ташаббуслар яқин келажакда янада сифатли, глобал миқёсда рақобатбардош ва халқчил миллий медиамизни шакллантиришда мустаҳкам пойдевор бўлиб хизмат қилиши қайд этилди.

 

               

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Миллий медиада кадрлар салоҳиятини юксалтиришнинг амалий натижалари: Навоийда “Медиа ҳафталик” якунланди | Zamon.uz