Ўзбекистон

Олмаотадаги ўзбек дипломатлари 82 нафар ватандошга ёрдам кўрсатди

Қийин вазиятга тушган ўзбекистонликларга вақтинчалик бошпана, тиббий ёрдам ва қайтиш ҳужжатлари тақдим этилди.

Олмаотадаги ўзбек дипломатлари 82 нафар ватандошга ёрдам кўрсатди

 

Қозоғистоннинг Олмаота шаҳридаги Ўзбекистон Бош консуллиги томонидан қийин ҳаётий вазиятга тушиб қолган ватандошларга кенг кўламли ёрдам кўрсатилди. Бу ҳақда «Дунё» ахборот агентлиги маълум қилди.

 

Қайд этилишича, сўнгги бир ой давомида дипломатлар томонидан 82 нафар Ўзбекистон фуқаросига консуллик, ҳуқуқий, молиявий ва амалий ёрдам тақдим этилган.

 

Жумладан, вақтинчалик яшаш жойига эга бўлмаган 11 нафар фуқаро ётоқхоналарга жойлаштирилган. Молиявий қийинчиликка дуч келган яна 13 нафар ватандошга Ўзбекистонга қайтиш учун авиачипталар олиб берилган.

 

Шунингдек, ноқонуний равишда ушлаб қолинган 34 нафар фуқаронинг паспортлари қайтарилишига эришилган. Шошилинч тиббий ёрдамга муҳтож бўлган бир фуқаро касалхонага ётқизилиб, даволаниш харажатлари давлат томонидан қопланган.

 

Бош консуллик ходимлари вақтинчалик сақлаш муассасаларида бўлган 221 нафар Ўзбекистон фуқароси билан онлайн учрашувлар ўтказиб, уларнинг ватанига қайтиши учун зарур ҳужжатларни расмийлаштирган.

 

Бундан ташқари, Чимкент шаҳрида кўчма консуллик қабули ташкил этилиб, 60 дан ортиқ фуқарога биометрик паспорт, фуқаролик ва қайтиш ҳужжатлари бўйича хизматлар кўрсатилган.

 

Дипломатлар Олмаота ва Чимкентдаги қурилиш объектларига ҳам ташриф буюриб, 170 дан ортиқ мигрант билан учрашган. Суҳбатлар давомида фуқароларга миграция қонунчилигига риоя қилиш, хориждаги меҳнат мигрантлари учун яратилаётган имкониятлар ҳамда ноқонуний ва экстремистик ташкилотлар фаолиятидан йироқ бўлиш зарурлиги тушунтирилган.

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.

Олмаотадаги ўзбек дипломатлари 82 нафар ватандошга ёрдам кўрсатди | Zamon.uz