Ўзбекистон

Президент Шавкат Мирзиёев Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ҳолидан хабар олди

Давлат раҳбари Қуролли Кучлар Бош ҳарбий клиник госпиталида уруш қатнашчилари ва меҳнат фронти фахрийлари билан суҳбатлашиб, байрам билан табриклади.

Президент Шавкат Мирзиёев Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ҳолидан хабар олди

Президент Шавкат Мирзиёев 8 май куни Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва меҳнат фронти фахрийларини зиёрат қилиб, байрам билан табриклади. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

 

 

Маълум қилинишича, давлат раҳбари Қуролли Кучлар Бош ҳарбий клиник госпиталида Акмал ота Акрамов, Вера Журавская, Ҳасанбой ота Халматов ва Владимир Алексейков билан дилдан суҳбатлашди. Нуронийларнинг ҳол-аҳволи ва саломатлиги билан қизиқди. Уларнинг машаққатли ҳаёт йўли ҳамда кўрсатган жасоратларини алоҳида эътироф этди.

 

“Сизлар тарихнинг жонли гувоҳи, матонат тимсолисизлар. Сиздек табаррук инсонлар билан учрашиш, ўгитларингизни тинглаш бизга катта маънавий куч бағишлайди. Халқимиз сизлар билан ҳақли равишда фахрланади. Бугунги тинч ва озод кунлар, авлодларнинг бахтиёр истиқболи сизларнинг мислсиз фидокорлигингиз маҳсулидир. Сизларнинг ибратли ҳаёт йўлингиз ёшларимиз учун ҳақиқий матонат мактабидир”, – деди Президент.

 

 

Қайд этилишича, Президентнинг жорий йил 16 апрелдаги қарорига мувофиқ, уруш ва меҳнат фахрийларига юксак даражада эҳтиром кўрсатилмоқда. Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари, фронт орти фахрийлари ҳамда мустақиллик йилларида хизмат бурчини бажариш чоғида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчиларнинг оила аъзолари Ўзбекистоннинг доимий ғамхўрлигида. Уларга моддий ва маънавий кўмак бериш баробарида саломатликларини тиклаш учун республикамизнинг энг яхши санаторийларига имтиёзли йўлланмалар ажратилган.

 

 

“Яратган сизларга ватанпарварлик ва фидокорона меҳнатингиз мукофоти сифатида узоқ умр, эл-юрт ардоғида яшаш бахтини ато этган. Сизларнинг дуоларингиз юртимиз учун омонлик, ишларимизга баракадир”, – деди Президент.

 

 

Учрашувда нуронийлар мамлакатда тарихий хотирани тиклаш, кексаларни эъзозлаш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар учун давлат раҳбарига миннатдорлик билдирди.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Президент Шавкат Мирзиёев Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ҳолидан хабар олди | Zamon.uz