Ўзбекистон

“Реал Санжик” 5 йилга қамалди

Шунингдек, унга базавий ҳисоблаш миқдорининг 410 баравари миқдорида жарима тайинланди.

“Реал Санжик” 5 йилга қамалди

 

Бугун Мирзо Улуғбек туман судида фуқаро Санжар Каримовга оид жиноят иши юзасидан олиб борилган суд муҳокамалари якунланди.

 

Суд ҳукмига кўра, С.K. Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми «а» банди (фирибгарлик), 112-моддаси 1-қисми (ўлдириш ёки зўрлик ишлатиш билан қўрқитиш) ҳамда 273-моддаси 2-қисмида назарда тутилган жиноятларни содир этишда айбдор деб топилди.

 

Суд томонидан унга 5 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси ҳамда базавий ҳисоблаш миқдорининг 410 баравари миқдорида жарима жазоси тайинланди. Жазолар алоҳида-алоҳида ижрога қаратилиши белгиланди.

 

Шунингдек, суд ҳукмида жабрланувчи Ш.A.ga етказилган моддий зарар қоплангани эътироф этилди. Бундан ташқари, жабрланувчилар Ш.A. ва Ф.Р.гa жиноят оқибатида етказилган моддий ҳамда маънавий зарар юзасидан фуқаролик тартибида судга мурожаат қилиш ҳуқуқлари тушунтирилди.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

“Реал Санжик” 5 йилга қамалди | Zamon.uz