Ўзбекистон

Шавкат Мирзиёевнинг қариндоши Иккинчи жаҳон урушида 20 дан ортиқ вермахт аскарини йўқ қилган — ТАСС

Ўрунбек Ёқубов Одер дарёсини кечиб ўтиш вақтида ўз миномётидан ўт очиш орқали пиёда қўшинларни қўллаб-қувватлаб, плацдармни эгаллашга ёрдам берган.

Шавкат Мирзиёевнинг қариндоши Иккинчи жаҳон урушида 20 дан ортиқ вермахт аскарини йўқ қилган — ТАСС

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг амакивачча тоғаси, Совет Иттифоқи Қаҳрамони Ўрунбек Ёқубов Иккинчи жаҳон уруши даврида Одер дарёсини кечиб ўтиш операциясида вермахтнинг 20 нафардан ортиқ аскар ва офицерини йўқ қилган. Бу ҳақда ТАСС агентлиги архив ҳужжатларига таяниб хабар берди.

 

Маълум қилинишича, Ўрунбек Ёқубов 31-ўқчи дивизиянинг 248-ўқчи полки миномёт ротаси ҳисоб командири бўлиб хизмат қилган.

 

Мукофот ҳужжатларига кўра, у 1945 йил 24 январь куни Одер дарёсини кечиб ўтиш вақтида ўз миномётидан ўт очиш орқали пиёда қўшинларни қўллаб-қувватлаб, плацдармни эгаллашга ёрдам берган.

 

 

Шунингдек, Ёқубов миномётларни ғарбий қирғоққа олиб ўтиб, икки кун давомида душманнинг еттита қарши ҳужумини қайтаришда қатнашган. Ҳужжатларда унинг икки ўт очиш нуқтаси ҳамда 20 нафардан ортиқ вермахт аскари ва офицерини йўқ қилгани қайд этилган.

 

Ўрунбек Ёқубов 1944 йилда Днепр дарёсини кечиб ўтиш вақтида уч кун давомида душманнинг 15 та қарши ҳужумини қайтаргани учун Совет Иттифоқи Қаҳрамони унвони билан тақдирланган.

 

Бундан ташқари, у “Жасорат учун”, “Кавказ мудофааси учун” медаллари ҳамда Қизил Юлдуз ордени билан мукофотланган.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.