Ўзбекистон

Ўтмиш тажрибаси ва келажак овози: Журналистлар билан “Уч авлод учрашуви” ўтказилди

Ушбу тадбир Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси ҳамда Контент маркази ҳамкорлигида ташкил этилди.

Ўтмиш тажрибаси ва келажак овози: Журналистлар билан “Уч авлод учрашуви” ўтказилди

9 май – Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг “9 май – Хотира ва қадрлаш кунига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижроси доирасида Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси ҳамда Контент маркази ҳамкорлигида “Уч авлод учрашуви” маънавий-маърифий тадбири ташкил этилди. 

 

 

Мазкур учрашувда узоқ йиллар оммавий ахборот воситаларида самарали фаолият юритган фахрий журналистлар, соҳа фидойилари, ўрта авлод вакиллари ҳамда журналистика йўналишида таҳсил олаётган ва соҳада фаолият кўрсатаётган ёшлар иштирок этди. Тадбир аввалида сўз олганлар Хотира ва қадрлаш кунининг мазмун-моҳияти, мамлакатда инсон қадри, устозларга ҳурмат ва тарихий хотирани эъзозлаш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида алоҳида тўхталиб ўтди.

 

 

Учрашув давомида фахрий журналистлар ўзларининг босиб ўтган ҳаёт йўллари, касб фаолиятидаги мураккаб ва масъулиятли жараёнлар, ижодий изланишлар ҳамда йиллар давомида орттирилган тажрибалари ҳақида самимий ҳикоялар қилиб бердилар. Айниқса, матбуот ва журналистика соҳасининг турли даврлардаги ўзига хос жиҳатлари, касбга садоқат, сўз масъулияти ва фидойилик ҳақида билдирилган фикрлар ёшлар учун катта ҳаётий мактаб вазифасини ўтади.

 

 

Шунингдек, устоз журналистлар бугунги ёш авлоднинг интилишлари ва замонавий медиа макондаги фаоллигини юқори баҳолаб, уларга доимий ўқиш, изланиш, миллий қадриятларга содиқ қолиш ҳамда журналистиканинг асосий тамойилларига амал қилиш юзасидан тавсиялар бердилар. Самимий ва очиқ мулоқот руҳида ўтган тадбир давомида ёшлар ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб олиб, устозлар билан эркин суҳбат қуриш имконига эга бўлдилар. Бу эса авлодлар ўртасидаги маънавий боғлиқликни янада мустаҳкамлашга хизмат қилди.

 

 

Қайд этилишича, “Уч авлод учрашуви” нафақат хотира ва қадрлаш туйғуларини юксалтирган, балки устоз-шогирд анъаналарини давом эттириш, бой тажрибани ёш авлодга етказиш ҳамда миллий журналистиканинг бардавом ривожига ҳисса қўшувчи муҳим маънавий платформага айланди.

Президент Чим маҳалласидаги ўзгаришлар билан танишди

Президент Чим маҳалласидаги ўзгаришлар билан танишди

Шавкат Мирзиёев Қамаши туманидаги Чим маҳалласига ташриф буюрди. Ҳудудда инфратузилмани янгилашга 55 миллиард сўм йўналтирилган.

Эркинжон Турдимовга яна бир ваколат берилди: вазирликка ходимларни суҳбат асосида ишга олиши мумкин

Эркинжон Турдимовга яна бир ваколат берилди: вазирликка ходимларни суҳбат асосида ишга олиши мумкин

Президент қарори билан Таълим ва илм-фан вазирлигида янги фаолият ва тузилмалар ташкил этилади.

Президент Шавкат Мирзиёев тил байрами билан Ўзбекистон халқини табриклади

Президент Шавкат Мирзиёев тил байрами билан Ўзбекистон халқини табриклади

Шавкат Мирзиёев ўзбек тилини ривожлантириш бўйича устувор вазифаларни белгилаб берди.

Саида Мирзиёева Ашхободда «ОНА. Она табиат» кўргазмасига ташриф буюрди

Саида Мирзиёева Ашхободда «ОНА. Она табиат» кўргазмасига ташриф буюрди

Саида Мирзиёева табиатни асраш ва унга меҳр билан муносабатда бўлиш туйғусини ёш авлодга сингдириш муҳимлигини таъкидлади.

“Ҳеч бир бола, ҳеч бир оила ўз дарди билан ёлғиз қолмаслиги учун, фаровон келажаги учун бирлашайлик!" — Зироат Мирзиёева

“Ҳеч бир бола, ҳеч бир оила ўз дарди билан ёлғиз қолмаслиги учун, фаровон келажаги учун бирлашайлик!" — Зироат Мирзиёева

Самарқандда болалар онкологияси бўйича II халқаро конгресс ўтказилмоқда.

Таълимда психологик назорат кучаяди: ўқувчилар ва педагоглар ҳар йили текширувдан ўтади

Таълимда психологик назорат кучаяди: ўқувчилар ва педагоглар ҳар йили текширувдан ўтади

Натижалар сунъий интеллект ёрдамида таҳлил қилиниб, эҳтиёжга қараб психологик ёрдам кўрсатилади.

Рекламаларда давлат тили талаблари бузилмоқда: 4 496 та камчилик аниқланди

Рекламаларда давлат тили талаблари бузилмоқда: 4 496 та камчилик аниқланди

Камчиликларнинг асосий қисми бошқа тилларда ёзилган пешлавҳа ва рекламаларга, шунингдек, имловий хатолар ҳамда сўзлар маъносининг бузилишига тааллуқли.

Тил байрами кунида тарихий қарор: Ўзбек алифбосини такомиллаштириш қонуни имзоланди

Тил байрами кунида тарихий қарор: Ўзбек алифбосини такомиллаштириш қонуни имзоланди

Ҳужжатга мувофиқ, алифбодаги тўртта ҳарфнинг ёзилиши ўзгартирилади.