Ўзбекистон

Тошкентда “Халқаро миграция форуми — 2026” ўтказилади

Форумда БМТ тизими, халқаро ташкилотлар, вазирликлар, экспертлар ва хорижий иш берувчилар вакиллари иштирок этади.

Тошкентда “Халқаро миграция форуми — 2026” ўтказилади

 

2026 йил 18–19 май кунлари Тошкент шаҳрида “Меҳнат мигрантлари ва уларнинг оила аъзоларининг ижтимоий-ҳуқуқий ҳимояси” мавзусида “Халқаро миграция форуми — 2026” бўлиб ўтади.

 

Форум Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги ҳамда Халқаро Миграция Ташкилоти ҳамкорлигида ташкил этилмоқда.

 

Тадбир доирасида халқаро экспертлар иштирокидаги пленар сессиялар, меҳнат миграцияси, малакалар, гендер, ёшлар ва иқлим масалаларига бағишланган панель муҳокамалари ўтказилиши режалаштирилган.

 

Шунингдек, форум давомида иш берувчилар билан B2B, B2G ва G2G форматидаги учрашувлар, халқаро ва маҳаллий ОАВ вакиллари учун матбуот анжумани ҳам ташкил этилади. Янги ҳамкорлик келишувлари ва қўшма ташаббусларни илгари суриш масалаларига ҳам алоҳида эътибор қаратилади.

 

Форумда БМТ тизими ва халқаро ташкилотлар, давлат идоралари, Европа ва Осиё давлатларидан иш берувчилар, фуқаролик жамияти институтлари, экспертлар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари қатнашади. Тадбирда 300 дан ортиқ халқаро иштирокчи иштирок этиши кутилмоқда.

 

Форумнинг асосий ғояси сифатида “Хавфсиз, тартибли ва қонуний миграция — барқарор тараққиёт асоси” тамойили илгари сурилган.

 

Форумда иштирок этиш учун рўйхатдан ўтиш: timf.uz

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.