Ўзбекистон

Ғалаба боғида Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари хотираси ёд этилди

Прокуратура органлари томонидан уруш фахрийлари ва фронт ортида хизмат қилганлар хотирасига бағишланган тадбирлар ташкил этилди.

Ғалаба боғида Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари хотираси ёд этилди

Ўзбекистон Президентининг 2026 йил 16 апрелдаги “9 май – Хотира ва қадрлаш кунига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-139-сон қарори ижроси доирасида Бош прокуратура, Тошкент шаҳар прокуратураси, Ҳарбий ва Транспорт прокуратуралари томонидан қатор хотира тадбирлари ташкил этилди.

 

Жорий йилнинг 8 май куни Бош прокуратура раҳбарияти ва жамоаси, Тошкент шаҳар, Ҳарбий ҳамда Транспорт прокуратуралари ходимлари, фахрийларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш маркази вакиллари ва Жамоатчилик кенгаши аъзолари билан биргаликда Тошкент шаҳрининг Олмазор туманида жойлашган Ғалаба боғига ташриф буюрди.

 

Тадбир давомида “Матонат мадҳияси” ёдгорлиги пойига гулчамбар қўйилиб, Ватан ҳимояси йўлида жон фидо қилган аждодлар хотирасига ҳурмат бажо келтирилди.

 

Маълумотларга кўра, 1941–1945 йилларда прокуратура органларида жами 500 нафар ходим фаолият юритган бўлиб, уларнинг қарийб 400 нафари урушга сафарбар этилган. Қолган ходимлар эса фронт ортида мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий барқарорлигини таъминлаш, фронт эҳтиёжлари учун ресурслар етказиб бериш ҳамда Ўзбекистонга эвакуация қилинган вояга етмаганларни қўллаб-қувватлаш каби муҳим вазифаларни бажарган.

 

Шунингдек, тадбир доирасида прокуратура тизимида узоқ йиллар самарали фаолият юритган, Иккинчи жаҳон уруши даврида жанг майдонларида жасорат кўрсатган ва фронт ортида фидокорона хизмат қилган фахрийларнинг қабрлари зиёрат қилинди.

 

Дастлаб Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманидаги “Минор” қабристонида дафн этилган фахрийлар — Маннанов, Усмонов, Иномжонов ва бошқа марҳумлар хотираси ёд этилди.

 

Шундан сўнг Олмазор туманидаги “Чиғатой” қабристонига ташриф буюрилиб, Устабоев, Рашидов, Рўзметов, Шералиев, Мустафоев ва бошқа фахрийларнинг қабрлари пойига гуллар қўйилди.

 

Тадбир давомида прокуратура раҳбарияти марҳум фахрийларнинг оила аъзолари билан суҳбатлашиб, уларнинг ҳолидан хабар олди.

 

Қайд этилишича, бу каби хотира ва эҳтиром тадбирлари республиканинг бошқа ҳудудларида ҳам давом эттирилмоқда.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.