Жаҳон

Ҳайдар Алиев белгилаб берган йўл

10 май — Озарбайжон халқининг умуммиллий лидери Ҳайдар Алиев таваллуд топган кун. У мамлакатни оғир синовлардан олиб чиқиб, мустақил ва қудратли давлат барпо этиш йўлида тарихий хизматлар қилган сиёсий арбоб сифатида ёдга олинмоқда.

Ҳайдар Алиев белгилаб берган йўл

10 май куни Озарбайжон халқи умуммиллий лидери Ҳайдар Алиевнинг таваллуд айёмини нишонлайди. Бу кунда улар мамлакатни тарихнинг энг оғир паллаларида жар ёқасидан олиб чиққан ва мўрт мустақилликни мустаҳкам ҳамда бузилмас давлат пойдеворига айлантира олган инсонни миннатдорлик билан ёдга олади, деб ёзади “Каспий” газетаси.

 

1990 йиллар боши Озарбайжон учун энг оғир синовлар даври бўлди. Эндигина мустақиллигини тиклаган мамлакат иқтисодий таназзул, сиёсий тартибсизлик, Қорабоғ уруши ва чуқур ижтимоий инқироз гирдобида қолган эди. Юз минглаб қочқинлар, вайрон бўлган тақдирлар, эртанги кунга бўлган хавотир... Гўё давлатнинг ўзи парчаланиш арафасига келганди.

 

Айнан шундай паллада халқ Ҳайдар Алиевга мурожаат қилди. Унинг 1993 йили ҳокимиятга қайтиши оддий сиёсий воқеа эмас эди. Миллионлаб инсонлар учун бу умиднинг қайтиши бўлди. Ўша пайтда Озарбайжон ҳиссиёт билан эмас, балки тарихий масъулият асосида қарор қабул қила оладиган етакчига эга бўлди.

 

Энг муҳим қадамлардан бири 1994 йил май ойида ўт очишни тўхтатиш режимига эришилгани бўлди. Машаққат билан қўлга киритилган бу танаффус мамлакатни янада ҳолдан тойишдан сақлаб қолди ва омон қолиш курашидан келажакни қуриш босқичига ўтиш имконини берди. Айнан ўша даврда кучли, мустақил ва ўз кучиган ишонган давлат фалсафаси шакллана бошлади.

 

Давлатчилик пойдевори

Нисбатан қисқа вақт ичида Ҳайдар Алиев инқироз гирдобидаги ҳудудни аниқ стратегик йўналишларга эга барқарор давлатга айлантира олди.

 

1995 йили Конституциянинг қабул қилиниши ушбу йўлнинг энг муҳим босқичларидан бири бўлди. Асосий қонунда суверенитет, қонун устуворлиги, ҳудудий яхлитлик ва демократик ривожланиш тамойиллари мустаҳкамланди. Аммо бундан ҳам муҳими, жамиятда давлат мустаҳкамлигига ишонч пайдо бўлди, мустақиллик энди вақтинчалик ва заиф ҳолат эмаслиги англашилди.

 

Давлат институтлари яратилди, самарали бошқарув тизими шакллантирилди, интизом ва масъулият мустаҳкамланди. Айнан ўша даврда Озарбайжоннинг кейинчалик кўплаб минтақавий ва глобал синовлардан барқарор ҳолда ўтишига хизмат қилган мустақиллик меъморчилиги барпо этилди.

 

Иқтисодий стратегия ва “Аср шартномаси”

Кучли иқтисодиётсиз ҳақиқий мустақиллик бўлиши мумкин эмас. Ҳайдар Алиев буни жуда яхши англаган эди. 1994 йили, мамлакат ҳали уруш ва сиёсий беқарорлик оқибатларидан тикланиб улгурмаган бир пайтда афсонавий “Аср шартномаси” имзоланди. Бу келишув тарихий бурилиш ясади. Озарбайжон нафақат инвестицияларни жалб қилди, балки дунё харитасидаги ўрнини ҳам ўзгартирди. Республикани халқаро энергетика майдонининг муҳим иштирокчисига айлантирган энергетик стратегиянинг пойдевори қўйилди.

 

Айнан ўша даврда замонавий Озарбайжон иқтисодий модели — дунёга очиқ, аммо миллий манфаатлар ва мустақилликка асосланган тизим шакллана бошлади.

 

Халқаро нуфуз ва тарихий узоқни кўра билиш

Ҳайдар Алиев ноёб сиёсий фазилатга эга эди — у принципиал масалаларда қатъиятни дипломатик мослашувчанлик ва нозиклик билан уйғунлаштира оларди. Энг мураккаб геосиёсий шароитларда ҳам Озарбайжон ташқи куч марказларига қарам бўлиб қолмади ва кўп йўналишли ташқи сиёсат олиб борди. Айнан шу даврда мамлакатнинг халқаро нуфузи шакллана бошлади.

 

Ҳайдар Алиевнинг тарихий узоқни кўра билиши айниқса орадан йиллар ўтиб, 2020 йилдаги 44 кунлик Ватан уруши даврида яққол намоён бўлди.

 

Қорабоғнинг озод этилиши нафақат ҳарбий ғалаба, балки умуммиллий лидер асос солган стратегик йўлнинг ҳам тантанаси бўлди. Айнан Ҳайдар Алиев кенг кўламли ҳарбий қурилишни бошлаган, замонавий Озарбайжон армиясининг асосларини яратган, давлат интизомини мустаҳкамлаган ҳамда келажакдаги Ғалаба учун иқтисодий ва сиёсий пойдевор қуриб берган эди.

custom img

АҚШда “Аллигатор Алкатраз” қамоқхонаси ёпилиши мумкин

Марказ ҳукуматга кунига 1 миллион доллардан ортиқ харажат келтираётгани қайд этилди.

custom img

Германия аэропортлари рейслар оммавий бекор қилиниши мумкин

Ёз мавсумида парвозларнинг тўхташи 20 миллион йўловчига таъсир кўрсатиши мумкин.

custom img

Эрон Можтабо Хоманаийнинг жароҳатлари ҳақида илк бор маълумот берди

АҚШ давлат раҳбарининг қиёфаси бузилгани даъво қилинди.

custom img

Эпштейннинг акаси “ўз жонига қасд хати”ни қалбаки деб атади

Марк Эпштейн судда тақдим этилган ёзувга эътироз билдирди.

custom img

Россия ва Украина уч кунлик сулҳ тузди

Ушбу ташаббус АҚШ президенти Дональд Трамп томонидан илгари сурилган.

custom img

АҚШ Кубага қарши санкцияларни кучайтиради — Рубио

Санкциялар Трамп томонидан имзоланган янги фармон асосида кучайтирилмоқда.

custom img

Италиянинг Ўзбекистондаги собиқ элчиси Римда ҳибсга олинди

Собиқ элчи россияликларга ноқонуний виза сотишда айбланмоқда.

custom img

Кремлнинг Парад режалари ўзгариб кетди

7 май куни ТАСС ахборот агентлиги томонидан ҳарбий парадда иштирок этадиган давлатлар рўйхати эълон қилинди. Унда 9 давлат қатнашиши ёзилган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"