Ўзбекистон

Тошкент вилоятидаги боғча болалари сутдан эмас, гўштдан заҳарланганми?

Жиноят ишлари бўйича Бўка туман судида боғчаларда болалар заҳарланганига оид навбатдаги очиқ суд бўлди.

Тошкент вилоятидаги боғча болалари сутдан эмас, гўштдан заҳарланганми?

Дастлабки тахминларга кўра, тарбияланувчилар 3,2 фоизли кефирдан заҳарланган. Ўрганишда ушбу маҳсулот Оққўрғон туманидаги цехларнинг бирида ишлаб чиқарилгани аниқланган.

 

Тошкент вилоятидаги мактабгача таълим муассасаларида жами 1,9 мингдан ортиқ бола заҳарланиш ҳолати юз бергандан кейин 11 нафар шахсга нисбатан хавфсизлик талабларига жавоб бермайдиган маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва санитария қоидаларини бузишда айбланиб суд бўлиб ўтаётгани ҳақда хабар берган эдик. 1 922 нафар бола кефир истеъмолидан 2–6 соат ўтиб шифохоналарга мурожаат қилган.

 

Суд жараёнида айрим ота-оналар фарзандлари сут маҳсулотлари истеъмол қилмаслигини даъво қилган.

 

Бугун Жиноят ишлари бўйича Бўка туман суди раиси Мусо Юсупов раислигида ўтган судга Ўзбекистон РеспубликасиВетеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси ходимлари чақиртирилди.

 

Экспертлар мол гўшти ва бошқа озиқ-овқат маҳсулотларига Республика Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси ҳузуридаги Ҳайвонот касалликларини ташхиси ва озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги бўйича Республика давлат маркази томонидан таҳлил ўтказилган ва экспертиза хулосаси ҳақида кўрсатма берилди.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Тошкент вилоятидаги боғча болалари сутдан эмас, гўштдан заҳарланганми? | Zamon.uz