Ўзбекистон

Ўзбекистон қирғиз миллий маданий маркази раиси “Ўзбекистонда хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси” унвони билан тақдирланди

Рахматулла Джаббаровнинг миллий маданият, урф-одат ва анъаналарни асраб-авайлаш ҳамда ёш авлодни Ватанга муҳаббат, садоқат ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш йўлидаги ибратли фаолияти алоҳида эътироф этилди.

Ўзбекистон қирғиз миллий маданий маркази раиси “Ўзбекистонда хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси” унвони билан тақдирланди

Президент Шавкат Мирзиёевнинг фармонига мувофиқ, Ўзбекистон қирғиз миллий маданий маркази раиси Джаббаров Рахматулла Маматович «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси» фахрий унвони билан тақдирланди.

 

Мазкур юксак унвон унга давлат органлари ва жамоат ташкилотларидаги кўп йиллик самарали фаолияти, мамлакатимизда миллатлараро дўстлик ва тотувликни мустаҳкамлаш, турли миллат ва элат вакиллари ўртасида ўзаро ҳурмат ва бағрикенглик муҳитини ривожлантиришга қўшган муносиб ҳиссаси учун берилди.

 

Шунингдек, Рахматулла Джаббаровнинг миллий маданият, урф-одат ва анъаналарни асраб-авайлаш ҳамда ёш авлодни Ватанга муҳаббат, садоқат ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш йўлидаги ибратли фаолияти алоҳида эътироф этилди.

 

Фармонда унинг жамият ҳаётидаги фаол иштироки ва таваллудининг 75 йиллиги муносабати билан кўрсатган хизматлари юқори баҳолангани қайд этилган.

custom img

Тошкент вилоятидаги боғча болалари сутдан эмас, гўштдан заҳарланганми?

Жиноят ишлари бўйича Бўка туман судида боғчаларда болалар заҳарланганига оид навбатдаги очиқ суд бўлди.

custom img

Марказий Осиё уруш фахрийларига қанчадан пул берди?

Бу йил 9 май — Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан Ўзбекистонда Иккинчи жаҳон уруш қатнашчилари ва ногиронларининг ҳар бирига 30 млн сўмдан бир марталик мукофот пули бериладиган бўлди. Умуман олганда, 2026 йил ҳолатига кўра, Марказий Осиёда нечта уруш фахрийси яшамоқда ва бу йил уларга қанча мукофот пули тўланяпти?

custom img

Ғалаба боғида Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари хотираси ёд этилди

Прокуратура органлари томонидан уруш фахрийлари ва фронт ортида хизмат қилганлар хотирасига бағишланган тадбирлар ташкил этилди.

custom img

Россияда Ўзбекистондан олиб кирилган 20 тонна помидорда хавфли вирус аниқланди

Зарарланган маҳсулот партияси қайтарилиши ёки йўқ қилиниши мумкин.

custom img

Миллий медиада кадрлар салоҳиятини юксалтиришнинг амалий натижалари: Навоийда “Медиа ҳафталик” якунланди

Тадбир давомида 200 га яқин иштирокчига сертификат, 12 нафар фаол контент-мейкерга эса махсус карталар топширилди.

custom img

Тошкентда маст эркак йўл ўртасига чиқиб, ҳаракатга тўсқинлик қилди

Жамоат тартибини бузган шахсга нисбатан баённома расмийлаштирилди.

custom img

Энди банкдан 500 долларгача паспортсиз валюта олиш мумкин

Янги тартиб расмий эълон қилинганидан уч ой ўтгач кучга кириди.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан табрик йўллади

Табрикда Иккинчи жаҳон урушида иштирок этган ўзбекистонликларнинг фидойилиги ва тарихий ҳиссаси алоҳида қайд этилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"